UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  2 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  11 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  28 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Тачмурад Агамуродов: "Бухоро"дан нима учун кетганимни билмайман" Янгиликлар

Тачмурад Агамуродов: "Бухоро"дан нима учун кетганимни билмайман"

Хабарингиз бор, ўтган ҳафта "Бухоро" клуби бош мураббийи Тачмурад Агамуродов ўз лавозимидан озод қилиниб ўрнига Эдгар Гесс олиб келинди.
Ахборот ҳамкоримиз "Футбол Экспресс" газетаси мухбири Тачмурад Агамуродовдан интервью олди. Унинг асосий қисмини сизларга тақдим этамиз.

- Тачмурад Шамакович, Туркманистонга қачон жўнаб кетгандингиз?

- Мавсум якунлангач ватанимга қайтиб кетгандим. Ҳозир Ашхободдаги уйимдаман.

- "Бухоро"дан кетишингиз сабабини ўзингиздан эшитсак. Нима учун истеъфога чиқишингизга тўғри келди?
- Ишдан кетишим сабаби тўғрисида шундай хулосага келдимки, клубнинг спорт директори Геннадий Кочнев ўғлини мунтазам равишда майдонга туширишимни хоҳлади. Ваҳоланки, айни пайтда унинг ўғли асосий таркибга киришга тортмасди. Буни билиб туриб уни майдонга тушишини истади. Истеъфога чиқишининг асосий сабаби шунда деб билдим. Жамо ёмон натижа қайд этгани йўқ. 6-ўрин "Бухоро" учун ёмон натижа эмас деб ўйламайман. Тўғриси "Бухоро"дан нима учун кетганимни менга ҳеч ким тушунтириб бергани йўқ. Менга ҳеч ким хайр, хизматингиз учун раҳмат деб ҳам қўйгани йўқ. Ёки сизнинг натижангиздан қониқмадик, шу сабаб сиз билан хайрлашаяпмиз деб айтишмади. Албатта, шуниси менга алам қилди.

Бобурбек Турсунов суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика