UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  1 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  1 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  4 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  2 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  2 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  8 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  2 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3

«Сурхон» етакчиларидан бири Шотландия чемпионатининг жамоасида кўрикдан ўтиш учун жўнаб кетди Янгиликлар

«Сурхон» етакчиларидан бири Шотландия чемпионатининг жамоасида кўрикдан ўтиш учун жўнаб кетди

«Сурхон» жамоасининг етакчиси Достонбек Турсунов фаолиятини Шотландияда давом эттириши мумкин

"Ёш жамоамиз Суперлига гранд жамоалари билан тенгма-тенг ўйнамоқда, шу жумладан «Сурхон» Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичига ҳам чиқди

Ҳеч кимга сир эмаски, жамоамизни нафақат мамлакат ичида, балки хорижда ҳам кузатиб боришмоқда. июль ойида «Сурхон» Хитойга йиғин ўтказиш учун жўнаб кетди ва у ерда кўплаб футболсевар мухлислар жамоамизга мухлислик қилишди. Шунингдек, футболчиларимизни Европадан скаутлар кузатиб кела бошлади. Шу Жумладан, Шотландиянинг «Ливингстон» футбол клуби Достонбек Турсуновга қизиқиш билдириб, кўрикдан ўтиш учун футболчимизни Шотландияга таклиф қилди

«Ливингстон» Шотландия олий лигаси вакили бўлиб, 2022/23 мавсумида жамоа 6-ўринни эгаллаб олди. Шу жумладан, Шотландия чемпионатида «Селтик» ва «Глазго Рейнжерс» каби гранд жамоалар ҳам иштирок этади

Агар Достон Турсунов кўрикдан муваффақиятли ўтса, ва футболчимизнинг ҳаракатлари «Ливингстон» мураббийларга мос келса, Турсунов Шотландия чемпионатида фаолиятини давом эттириш мумкин. Бу билан бирга, тарихда илк маротаба ўзбекистонлик футболчи Шотландия чемпионатида тўп тепади",- деб хабар бермоқда «Сурхон» матбуот хизмати. 

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика