"Сурхон" 30 йиллик нохуш анаънага чек қўйди

Khoja
23 авг 2024
Термизнинг "Сурхон" жамоаси бугун Суперлиганинг қолдирилган 14-турида "Пахтакор"га қарши майдонга чиқди.

Қизиқарли ўтган баҳсда Февзи Давлетов шогирдлари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа "Сурхон" 30 йилдан сўнг Суперлигада "шерлар"дан сафарда устун келди. Жамоа сўнгги маротаба 1994 йилги мавсумда ғалабани тантана қилган эди (2:0). Ўша мавсумда термизликлар рақибини сафарда ҳам, уйда ҳам енгишни уддасидан чиқа олган. 

Тошкент клуби навбатдаги учрашувини 26 август куни сафарда "Сўғдиёна"га қарши ўтказса, "Сурхон" шу санада "Навбаҳор"ни меҳмон қилади.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia