Суриялик журналист: "Сурия гуруҳда иккинчи ўринни эгаллайди ва ўз тарихида биринчи маротаба гуруҳдан чиқади"
13 янв 08:05
Янгиликлар
Суриялик журналист: "Сурия гуруҳда иккинчи ўринни эгаллайди ва ўз тарихида биринчи маротаба гуруҳдан чиқади"
"Менинг фикримча ушбу мусобақада Япония ғалаба қозонади, финалда эса уларга қарши Сурия майдонга чиқишига умид қиламан. B гуруҳига назар ташлайдиган бўлсак, Австралия гуруҳ фаворити ва кенгуру юрти вакиллари бош соврин учун кураш олиб боришига ишончим комил. Ўзбекистон терма жамоаси ҳам яхши таркибга эга, аммо асосий футболчи Элдор Шомуродов ушбу мусобақада иштирок этмайди. Лекин Остон Урунов унинг ўрнини босиши мумкин, Уруновнинг ўйинларини кузатганман ва уни танийман. Сурия терма жамоаси яқинда Лотин Америкасида тўп тепадиган бир нечта футболчиларни маҳаллийлаштирди. Ушбу ҳолат бизга катта устунлик яратиб беради. Тахминимга кўра Сурия терма жамоаси гуруҳда иккинчи ўринни эгаллайди ва ўз тарихида биринчи маротаба плэй-офф босқичига йўл олади. Ўзбекистон терма жамоасига қарши кечадиган учрашувга келадиган бўлсак Сурия ғалаба қозонишига ишонаман. Сурия терма жамоасида ҳозир заиф нуқта йўқ, барча позициялар бирдек кучли" - деди Суриялик журналист
Фикрлар