UZ

Сўнгги янгиликлар

18:26Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади  0 18:14"Локомотив"ни 11 нафар футболчи тарк этди  7 17:20Эрон клуби Сергеевга қизиқмоқда, жамоанинг қанча маош тўламоқчи эканлиги маълум  18 15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  12 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  6 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  3 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  1 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  8 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  2 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  10 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  3 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  26 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  6

Суперлиганинг энг кучли легионери ким? (Сўровнома натижалари) Янгиликлар

Суперлиганинг энг кучли легионери ким? (Сўровнома натижалари)

Телеграм каналимизга Ўзбекистон чемпионатида ўйнаётган легионерлар билан боғлиқ сўровнома қўйгандик.

Ўтган вақт мобайнида 16 мингдан зиёд ўқувчи сўровномада иштирок этиб, ўзларига маъқул вариантни танлашди. 

"Ҳозирги кунда Суперлиганинг энг кучли легионери ким?" деб номланган сўровномада қатнашганларнинг 62 фоизи "Насаф" ярим ҳимоячиси Марко Станоевичга овоз беришди. Натижада Марко сўровномада биринчи бўлди. 

Бу борада иккинчи ўрин "Пахтакор" етакчиси Драган Черанга насиб этди. Сербиялик футболчи 26 фоиз овоз тўплади. Дарвоқе Черан ҳозирча Суперлигада 6та гол уришга муваффақ бўлди. Станоевич ҳисобида эса 4та гол бор. 

"Бошқа футболчи" варианти 6 фоиз тўплаган бўлса, АГМКдаги Элвин Фортес 4 фоиз овоз билан футболчилар орасида учинчи бўлди. Шунингдек "Қизилқум" вакили Элгужа Григалашвили билан "Машъал" легионери Самуэль Онониву атиги 1 фоиздан тўплашди. 

Кўриниб турибдики, ушбу сўровномада Марко Станоевич катта фарқ билан ўз ҳамкасбларини ортда қолдирган. "Насаф" легионер танлашда жуда эҳтиёт бўлиб иш кўрадиган клублар сирасига киради. Жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев бу борада доим етти ўлчаб бир кесади. Шу боис ҳам "Насаф" ёппасига хорижликларни таклиф этмайди, балки чертиб-чертиб олади.

Рейтинг: +44   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика