UZ

Сўнгги янгиликлар

11:25Трамп Кот-д’Ивуар ва Сенегал фуқароларининг АҚШга киришини чеклади. Уларнинг терма жамоалари ЖЧ-2026да ўйнайди  2 10:14МЮ Семеньо учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум   2 09:45Хави АПЛнинг ТОП жамоасини бошқариши мумкин  1 09:18"Манчестер Сити" қишда икки нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи  2 08:50Фабио Каннаваро Италия футболидаги ҳозирги муаммо ҳақида фикр билдирди  4 08:21Шомуродов Сане, Асенсио ва бошқа футболчилар билан бир қатордан жой олди  3 07:52"Нефтчи" билан чемпионликни қўлга киритган футболчи "Навбаҳор"га ўтди  7 07:38Ўзбекистон вакиллари ФИФАнинг "The Best" мукофоти учун кимларга овоз берганди?  5 03:40Испания кубоги. "Барселона" учинчи дивизион жамоасини мағлубиятга учратди  5 03:05Англия лига кубоги. ​Гарначонинг дубли "Челси"га "Кардифф" устидан ғалаба тақдим этди.  1 00:55"Манчестер Юнайтед" ва "Челси" "Ланс" ярим ҳимоячиси учун курашади  0 00:31Каннаваро, Шомуродов ва Файзиев The Best соврини учун кимга овоз беришди?  7 00:18"Барселона"нинг Испания Кубогидаги учрашуви ярим соатга кечиктирилди  0 23:57"У баскетболчими?" – Рафиньянинг рафиқаси ФИФАни танқид қилди  11 23:35Расман: "Динамо" франциялик ҳимоячи билан шартнома имзолади. Унинг охирги клуби – "Аяччо"  12

Суперлиганинг 8 та жамоаси регламент талабини бажармагани боис жазоланади Янгиликлар

Суперлиганинг 8 та жамоаси регламент талабини бажармагани боис жазоланади

Бу ҳақда ЎзПФЛ хабар берди.

“Суперлига ва Пролига регламенти”нинг 10.18-бандига кўра Суперлига клуби расмий учрашувлар давомида футболчининг функционал ҳолатини масофадан туриб мониторинг қилиш имконини берувчи мосламадан фойдаланиши ҳамда бу бўйича ҳисоботни ЎФА учун тақдим этиб бориши белгиланган.

Ўзини ҳурмат қилган ҳар қандай мураббий учун бу каби мосламадан фойдаланиш одатий ҳолга айланган. Бироқ ўзбекистонлик мутахассислар мазкур масалага юзаки қараб келаётганидан келиб чиқиб, Лига ассоциация билан ҳамкорликда уни регламентга киритишга мажбур бўлган. ЎФА терма жамоаларида фаолият олиб бораётган мутахассислар футболчилар ҳолатини таҳлил қилиб бориши учун ҳам ҳисобот муҳим ҳисобланади. Бироқ 2023 йилги мавсум давомида терма мураббийлари бу борада қийинчиликка дуч келди. 

Сабаби Суперлиганинг 8 клуби мазкур масалага нисбатан юзаки муносабатда бўлган. Жумладан, ОКМК ва "Насаф" клублари бу каби мосламага эга эмас. "Бунёдкор", "Навбаҳор", "Металлург", "Бухоро", "Нефтчи" клубларида фаолият олиб борувчи таҳлилчилар ЎФА мутахассисларига ҳисобот тақдим этмаган. "Андижон" масаласида фақатгина биринчи давра ўйинлари ҳисоботи мавжуд, иккинчи даврадан бошлаб регламент талабларини бажариш тўхтаган. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5887-сонли фармонида профессионал футбол клублари фаолиятини янада ривожлантириш учун уларда инновацион лабораториялар ташкил этиш, шу жумладан, футболчилар жисмоний тайёргарлигини масофадан кузатиш қурилмалари ва замонавий имитация ускуналари билан таъминлаш масаласига эътибор қаратилган. Шундан келиб чиқиб, ЎФА 2021 ҳамда 2022 йилги мавсумларда Суперлиганинг ҳар бир клубига фойдаланиши учун Кореянинг Fitogether компаниясига тегишли 36 донадан мосламани бепул берганди. Аммо шундан кейин ҳам айрим клублар замонавий талаблар асосида фаолият кўрсатмаётгани, футболчилар ҳолати, улардаги ойлик, йиллик ўзгаришлар, ўсишлар ёки пасайишларни таҳлил қилишнинг тўлақонли имкониятини бермаяпти. 

Футбол клублари бутун мавсум давомида регламент талабига беписанд муносабатда бўлгани, шунингдек, ЎФАнинг ҳақли расмий эътирозидан келиб чиқиб, иш тегишли қўмитага оширилади. Қўмита йиғилишига қадар бирор футбол клуби мавжуд ҳисоботни ЎФА учун расман тақдим этса, жазо чораси нисбатан енгиллаштирилади.

Рейтинг: -13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика