UZ

Сўнгги янгиликлар

11:24Погба "Ливерпуль"га қарши ўйиндан сўнг Сульшерни ҳақоратлади  1 11:00Ван де Бек Мино Райоланинг хизматларидан воз кечди  2 10:36Толиссо "Бавария"дан келаси ёзда эркин агент мақомида кетмоқчи  0 10:12"Бавария" "Лестер" хавбеки Тилемансга қизиқмоқда  0 09:48Ромеро: "Месси - футбол қироли. У дунёнинг энг зўр ўйинчиси, унинг жамоадоши бўлиш - ғурур"  7 09:25Анчелотти "Барса"га қарши ўйин ҳақида: "Реал" мухлисбоп ўйнамади, аммо ақлли. Танқидларни тушунаман"  2 09:00УЕФА 2008. Йил жамоаси  7 08:37Серж Гнабри: "Дембеле Мбаппедан яхшироқ"  5 08:25Англия лига кубоги. "Арсенал" - "Лидс" 2:0  1 08:20Англия лига кубоги. "Челси" - "Саутгемптон" 1:1 (Пенальтилар серияси - 4:3)  0 08:15А Серия. "Милан" - "Торино" 1:0  0 08:10Германия Кубоги. "Боруссия Д" - "Ингольштадт" 2:0  0 08:05Германия Кубоги. "Бабельсберг" - "Лейпциг" 0:1  0 07:28Гарет Бэйл бир ҳафтадан сўнг "Реал" машғулотларига қўшилади  2 07:06Марсело "Реал"дан кетса, Европада ўйнамоқчи. У Бразилияга қайтишни хоҳламаяпти  3

Суперлигада ҳисоб вақти: Кимга медаль, ким Про лигага? Янгиликлар

Суперлигада ҳисоб вақти: Кимга медаль, ким Про лигага?

ФИФА кунларидан кейин асосий эътиборимиз яна Ўзбекистон Суперлигасига қаратилади.

Мавсум якунига қадар 5 та тур қолди. Яъни, аллақачон "жўжаларни санайдиган" вақт келди. 

Келинг, биз ҳам турнир жадвалининг якуний кўриниши ҳақида ўз ҳисобимизни қилиб кўрамиз. Тасаввур қилинг, олдиндаги ўйинларда ҳам 1-даврадаги натижалар айнан қайд этилса, қандай бўлар эди? Бунинг учун клубларнинг 9-13-турларда кўрсатган натижаларига эътибор қаратамиз (Тақвимнинг 22-26-турларида яна ўша баҳслар такрорланади). 

Биринчи давра якунидаги 5 турда барчадан кўпроқ очкога "Пахтакор" эга чиққан (13). 4 рақибини мағлуб қилган "шерлар", "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнагани ҳолда 13 очко олганди.

Кейинги ўринни Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК ва Ҳамиджон Актамовнинг "Қизилқум"и банд қилган — 10 очко.

"Насаф" — 9 очко. "Металлург" ва "Локо"га имкониятни бой берган "аждарлар" "Андижон", "Сўғдиёна" ва "Қўқон-1912"га қарши ўйинларда 3 баллдан олган.

"Навбаҳор"нинг ҳисобига 8, "Бунёдкор", "Локомотив" ва "Машъал"га эса 7 тадан очко ёзилган.

5 ўйиннинг 4 тасида майдонни голсиз тарк этган "Сўғдиёна" 6, "Металлург", "Андижон" ва "Сурхон" 4 очколик бўлган. 

Яйпанниннг "Турон" клуби 5 ўйинда 5 дона очко олган бўлса, Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги "Қўқон-1912" энг ёмон натижани кўрсатган — 3.

Агар олдимизда турган 5 ўйинда жамоалар 1-даврадаги натижаларни такрорлашса, турнир жадвали қуйидагича бўлар эди.


клубўйиночко
1"Пахтакор"2164
2АГМК2147
3"Насаф"2045
4"Сўғдиёна"2145
5"Қизилқум"2141
6"Бунёдкор"2140
7"Локомотив"2139
8"Навбаҳор"2137
9"Қўқон-1912"2131
10"Машъал"2125
11"Металлург"2123
12"Сурхон"2021
13"Андижон"2121
14"Турон"2117

Фақат охирги 5 та тур натижаларини қайта ёзиб чиққанимиз туфайли "Насаф" ва "Сурхон" ўртасидаги 19-турнинг қолдирилган ўйинига тегилмади. 

Мавсум охирида "Пахтакор"нинг 1-бўлишига шубҳа қиладиганлар бўлмаса керак. Зотан, барча "шерлар" чемпионликни нечанчи турда расмийлаштириши билан қизиқяпти. Аммо айни пайтда меддаллар учун курашда жуда қизиқ ҳолат вужудга келди. 1-даврадаги натижалар такрорланса, АГМК ва "Насаф" Жиззах клубидан ўзиб кетади. Бунда Рўзиқул Бердиев шогирдлари қолдирилган ўйинни ютса, кетма-кет 2-йил кумуш медалга сазовор бўлиши мумкин. "Қизилқум" эса пойтахтнинг 2-жамоасини ортда қолдириб, 5-поғонага кўтарилади. "Навбаҳор" қаторасига 3-мавсум 8-ўрин билан кифояланади.

Шквирин бошчилигидаги "Турон" 1-бўлиб элитани тарк этиши кутиляпти. Агар сўнгги турдан кейин ҳам "Андижон" ва "Сурхон"нинг очколари тенг келса, Термиз клуби юқорига жойлашади. Чунки ўзаро ўйинлардаги устунлик Баҳром Ҳайдаров шогирдлари томонда. Барчаси яқин 45 кун ичида ҳал бўлади. Воқеалар ривожини кузатамиз.

Сиз қандай фикрдасиз? Мавсум охирида турнир жадвали шундай кўриниш олиши мумкинми? Суперлигани 2 хусусий клуб ("Андижон" ва "Турон") тарк этадими?

"Темир одам" "Турон"да ўйнаяпти

Муаллиф : Faxriddin Ro'ziyev
Рейтинг:    

Фикрлар

+5   
11 окт 10:31:09
HAVASKOR JURNALIST
ДОКТОР ФЕДЯ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
1-Пахтакор 2-Насаф 3-Агмк 4-5 Қизилқум ёки Суғдиёна 6-Навбаҳор 7-Локоматив 8-Бунёдкор 9- Қўқон 10- Машал 11-Андижон 12- Турон 13-Металлург 14-Сурхон
Sanga zambarakni o'qi! Metallurg 13-o'rinmush...
+4   
11 окт 10:53:11
BAVARIA REAL
1Пахтакор,2Насаф,3Сугдиена.13Металлург,14Турон.
+4   
11 окт 10:22:53
GuzarFC
1 Paxtakor 2 Nasaf 3,4 So'g'diyona bilan AGMK haqiqiy raqobat ketadi. 5 Bunyodkor 6 Lokomotiv 7 Qizilqum 8 Navbahor 9 Qo'qon 10 Mash'al 11 Metallurg 12 Andijon 13 Surxon 14 Turon
Shaxsiy taxminim
+3   
11 окт 14:07:04
Pulatbek Otamurodov
Фк Тулуза фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Кучли учлик: Пахтакор, Сўғдиёна, АГМК, Про-лига: Андижон, Турон
Qoldirilgan uyinni Nasaf yutsa shundoq ham 2 ga chiqadi janob
+2   
11 окт 12:19:29
Jizzax uzb yuragi
Journalist qayerlik nega koti achiyabdi baribir gulbahor 8 orini oladi
+2   
11 окт 11:14:31
Фк Тулуза
Кучли учлик: Пахтакор, Сўғдиёна, АГМК, Про-лига: Андижон, Турон
+1   
11 окт 14:42:11
Шухратжон Муйсинович
Муаллиф фолбинликка чакирпяптими
+1   
11 окт 13:47:25
Эркинжон Жон
Фк Тулуза фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Кучли учлик: Пахтакор, Сўғдиёна, АГМК, Про-лига: Андижон, Турон
Ха пахта
+1   
11 окт 13:21:08
Автомобилист
Ўртоқ Рўзиев мақола яхшимас, хар бир клуб клуб мухлисига оғир ботадиган мақола ёзибсиз, ёки шу холатга келишиб олинганми?
+1   
11 окт 12:38:52
Jizzax uzb yuragi
ДОКТОР ФЕДЯ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
1-Пахтакор 2-Насаф 3-Агмк 4-5 Қизилқум ёки Суғдиёна 6-Навбаҳор 7-Локоматив 8-Бунёдкор 9- Қўқон 10- Машал 11-Андижон 12- Турон 13-Металлург 14-Сурхон
Turon keying yil yoq bolib ketadi javob bu oyin bizda bir gap borku perhaps almashadi nomi ozgaradi
+1   
11 окт 11:21:26
SUPERLIGA20
Кандай бундай булади, биринчи даврада учта уйида уйнаган булса, энди сафарда учта уйниди, узида иккита уйнидиган жамоалар бор
+1   
11 окт 10:55:09
Вохиджон Кодиров
Навбатдаги ифлос макола
+1   
11 окт 10:26:14
Shahrisabzlik toza O‘ZBEK
Paxtakor Nasaf Agmka Sogdiona quyi qismi Turon Surxon Andijon
   
11 окт 21:12:39
Фк Тулуза
Pulatbek Otamurodov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Qoldirilgan uyinni Nasaf yutsa shundoq ham 2 ga chiqadi janob
Ҳали ютадими ёки йўқми, нима жамоанг Реал ёки Бавариями?Бошқа жамоалар қараб туради-да
   
11 окт 15:46:47
tigr7404
Колган тур уйинларини утказгандан кейин менинг тахминимча жадвалнинг куйи кисмида куйидагича вазият юзага келади: Турон-19 очко 14-урин, Андижон-21 очко 13-урин, Сурхон-21 очко 12 урин, металлург-23 очко 11 урин, Маъшал-23 очко 10 урин булиши мумкин. Бу тахмин, яна майдон текис туп юмалок.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика