UZ

Сўнгги янгиликлар

22:20"Йил кашфиёти" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  5 21:48Элит ОЧЛ баҳси ўзбекистонлик ҳакамларга ишониб топширилди  4 21:30АПЛ. "Арсенал" ҳамда "Тоттенхэм" ўртасидаги Лондон дербиси бошланди! (онлайн ҳисоб)  10 21:25"Насаф" – "Трактор" баҳсини малайзиялик ҳакамлар бошқаради  1 21:07Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё Кубоги саралаши ва CAFA U-18 мусобақаларида ишламоқда  0 20:50Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Камбоджа терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади  7 20:33Рўзиқул Бердиев: "Руҳий ва жисмоний томондан қийналяпмиз, аммо бунга ўзимиз айбдормиз"  12 20:08Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси — "Йил жавоҳири" соврини учун номзодлар  5 19:57Флорентино Перес: "Реал" мухлислари сони Евроиттифоқ фуқароларидан кўпроқ"  29 19:32Матерацци: "Асосийси, "Интер" "Милан"дан кучлироқ эканлигини билади"  3 19:05Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Трактор": жамоалар қандай рангли либосда ўйнайди?  2 18:55Драган Скочич: "Насаф" оддий хатолар туфайли "Ал Ваҳда"га ютқазди. Эртага барча нарсага тайёр туришимиз зарур"  11 18:36Одил Ҳамробеков: "Футболчилик фаолиятимни "Насаф"да бошлаганман, шу боис уларга қарши ўйнаш бошқача"  0 17:55"Бавария" ярим ҳимоячиси: "Месси мен учун ўрнак. У буткул бошқа даражада"  21 17:20Суперлига тарихида қайси жамоа чемпионлик ўйинларида кўпроқ "қурбон" бўлган?   4

Суперлига стартидаги хулосалар. "Нефтчи"да "ренессанс", "шер"нинг яралангани ҳам "шер" Янгиликлар

Суперлига стартидаги хулосалар. "Нефтчи"да "ренессанс", "шер"нинг яралангани ҳам "шер"

Суперлиганинг учта тури якуланди. Катта карвон манзил томон отланди.

 Мақсад сари илк қадамлар ташланди. Хўш, старт бизга нималарни тақдим қилди? Фикримча, бу борада дастлабки хулосаларни билдиришнинг айни палласи. 

"Нефтчи"да янги "ренессанс" даври

"Ренессанс" атамаси янгиланиш, янги даврга қадам қўйиш маъносини англатишини ҳисобга олсак, Саркисян даврида бақувват клубга айланган, ҳурмати катта "Нефтчи" орадаги "чўкиш"дан сўнг яна аввалги мавқеини тиклаётгандек таасурот қолдиряпти. 3та турда юз фоизлик натижа қайд этиб турган фарғоналиклар тартибли ва ақлли ўйини билан "Металлург", амалдаги чемпион "Пахтакор" ва "Сўғдиёна"дан 3 очко олишга эришди. Пешқадам бўлиб турган "чинорлар" қуруқ натижа билан эмас, балки юқорида айтганимиздек рақибларидан ўйин бобида ҳам устун келишмоқда. 3та баҳсда дарвоза томон 13та аниқ зарба (ҳар бир ўйинда 4,3), 7та гол яъни дарвозага тепилган аниқ зарбаларнинг тенг ярими гол билан якунланган. Бу эса реализация яхши эканлигидан далолат беради. Рақиблар "Нефтчи" дарвозаси томон умумий ҳисобда 9та аниқ зарба йўллашга эришишган, уларнинг биттаси гол билан тугаган ("Пахтакор", Достон Турсунов). Старт ажойиб, кўрсаткичлар ҳам яхши. "Нефтчи" 2007 йилдан буён илк бор дастлабки 3 баҳсни ўз фойдасига ҳал қилди. Бундай ходиса шу вақтга қадар 5 марта содир бўлган бўлиб, ўша мавсумлар сўнггида фарғоналиклар кучли тўртликдан пастки ўринни эгаллашмаган. 9 очко бу ҳали ҳаммаси ҳал бўлди, дегани эмаслиги маълум. Олдинда эса бутун бошли катта мавсум ва кубок баҳслари кутмоқда. 

"Шер"нинг яралангани ҳам "шер"

"Пахтакор"нинг мавсумни кетма-кет икки мағлубият билан бошлашини кутмаганингиз табиий. Сиз қатори мен ҳам. Фақатгина "Нефтчи" билан баҳсни ҳисобга олмаганда (шу куни рақиби ўйин бобида ёрқинроқ кўринди), қолган баҳсларда Шацкихнинг шогирдлари ёмон ҳаракат қилмади. Аммо Фарғонада ҳам "шерлар" ҳужум қилди, вазиятлар яратди (76та хавфли ҳужум, дарвоза томон зарбалар 8/3). "Олимпик" билан учрашув тенг кураш остида кечди, икки жамоа шу куни дарвозаларга 5тадан аниқ зарба йўллаган. "Пахтакор"да 2та, "Олимпик"да 3таси гол билан тугаган. "Навбаҳор" билан ўйин амалда кўп нарсага ойдинлик киритиб бериши керак эди, шундай ҳам бўлди. Тошкентда кечган баҳсда мезбонлар яққол устунлик қилди, дея оламиз. Агарда таркибдаги камчиликлар тўлдирилса, ФИФА кунларидан фойдаланиб жароҳатланганлар тўлиқ сафга қайтса, U-20 терма жамоадаги футболчилар келиб қўшилса Шацкихга таркибни танлашда, ротатциялар қилишда айни қўл келади. Ҳали сафдан чиққани йўқ. Клубда тўғри йўлга қўйилган тизм бор, аниқ йўналишга эга. "Пахтакор" матбуот хизмати сўнгги ўйиндан сўнг жуда чиройли жумлани ишлатди: "Шер"нинг яралангани ҳам "шер". Бу - ҳақиқат!

Чемпионлик учун кураш ва бошқа клублар

Барибир чемпионлик учун асосий  кураш "Пахтакор", "Навбаҳор" ўртасида кечишини тахмин қилиш қийин эмас. "Лочин"ларда ҳаммаси яхши бошланган эди, бироқ асосий рақобатчи билан баҳсда енгилишди. Мавсум якунида 3 очко етишмади, 1очко етишмади демаслик учун шундай баҳсларни ютиш керак.  Совриндорлар сафига "Нефтчи", ОКМК қўшилиши эҳтимоли катта. ОКМКда тажриба ва маҳорат ҳамма нарсани ҳал қилиши мумкин.  "Бунёдкор"да ҳам 9 очко бор, лекин таркибдаги имкониятдан келиб чиқсак, бутун мавсумн тепада барқарор ўтказишга жамоани кучи етмаса керак. Агарда таққослайдиган бўлсак, пойтахт клуби 2022 йил учинчи турга келиб илк уч очкосини қўлга киритганди. Бу мавсумдаги ҳозирча қайд этган иккита тарихий натижасини айтиб ўтиш жоиз, 2018 йилдан буён илк бор Жиззахдан ғалаба билан қайтди, 2019 йилдан буён илк бор ОКМК мағлуб этилди. Кўрамиз, "қалдирғоч"нинг парвози қанча давом этар экан?


"Насаф"дан ҳам катта юриш кўрмаймиз, доимгидек 3,4 ўринлар. Клубнинг эътибори академия ва терма жамоаларга футболчи етказишга қаратилган. Шубҳасиз катта пасайиш "Сўғдиёна"да бўлади, деб ўйлайман. Жамоа Бакаев давридан сўнг энг паст ўринни эгаллашини тахмин қилишга 3та турдаги натижалари, ҳали ўйин борасида яхлит шаклланмагани шама қилмоқда. Жиззахликларнинг Суперлигадаги ғалабасиз серияси 14та ўйинга етди. Навбатдаги турни Наманганда чемпионликка давогар "Навбаҳор"га қарши ўтказишади. Қийин вазият. Муваффақиятсиз натижалар мураббийлар штабининг кейинги фаолиятига жиддий таъсир қилиши аниқ. 


"Қизилқум"да ҳам шундай ҳолат кузатилса ҳеч гап эмас. Асрор Алиқулов қўл остида деярли янги, аввалгиларидан буткул фарқли таркиб жамланган. Кейинги рақиб "Насаф". Суперлигага қайтган "Андижон" ҳам, "Турон" ҳам ўзидаги таркибга яраша натижа кўрсатаётгани йўқ. Бу кетиш бўлса, икки жамоадан бирида истеъфо кўрсак ажабланмайман. 4-турда "Турон" "Бунёдкор", "Андижон" "Олимпик" меҳмони бўлади. Бу учта турдан келиб чиқиб қилинган хулосалар. Балки олдиндаги ўйинларда вазият бутунлай бошқача кўриниш олар. 


Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика