UZ

Сўнгги янгиликлар

08:09EЧЛ. Кечаги учрашувларнинг «Man of the match»лари маълум  0 07:45Бугун Ўзбекистон футзал терма жамоаси ҳам Осиё чемпионатидаги илк учрашувини ўтказади  0 07:30U-23 Осиё кубоги. Саудия Арабистони - Тожикистон 4:2   1 07:25U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - БАА 1:0   0 07:20Бугун Ўзбекистон ОТЖ Париж-2024 йўлидаги юришини бошлайди  11 07:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Таиланд 0:2   0 07:10U-23 Осиё кубоги. Япония - Хитой 1:0   0 07:05Россия кубоги. ЦСКА - "Балтика" 2:0   0 07:00Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Барселона" - ПСЖ 1:4   1 06:55Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Боруссия Д" - "Атлетико Мадрид" 4:2   0 02:48Хави: "Ҳакамлар хатолари сабабли турнирдан чиқиб кетдик"  47 02:00ЕЧЛ. Иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда ПСЖ "Барселона"ни йирик ҳисобда енгиб, ярим финалга йўл олди  351 01:58ЕЧЛ. Жанговар кечган баҳсда "Боруссия" "Атлетико"ни мусобақадан чиқариб юборди  26 00:14Бразилияда футбол маскотига қизил карточка кўрсатилди  3 23:57Эден Азарнинг укаси 2024 йил бошқа майдонга туша олмайди  0

Суперлига. "Нефтчи" нигериялик ҳужумчининг дубли эвазига "Сўғдиёна" майдонида зафар қучди Янгиликлар

Суперлига. "Нефтчи" нигериялик ҳужумчининг дубли эвазига "Сўғдиёна" майдонида зафар қучди

Теглар :  СўғдиёнаНефтчи
Суперлига 1-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Нефтчи" учрашуви якунланди.

"Сўғдиёна" - "Нефтчи" 1:2

02.03.2024, 19:15

Бош ҳакам: Аскер Нажафалиев

Ёрдамчи ҳакамлар: Зиёдулло Абдурашидов, Алишер Усмонов

Тўртинчи ҳакам: Фаррух Янсупов

ВАР: Азиз Асимов

АВАР: Алишер Усмонов

Назоратчи: Бахтиёр Намозов

Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

Гол: 0:1 — 14, Эффионг Нсунгуси, 0:2 — 60, Эффионг Нсунгуси.

"Сўғдиёна"27.Милан Митрович; 2.Сардор Қулматов, 3.Ислом Қобилов, 9.Самандар Мавлонқулов, 10.Шоҳруҳ Абдураҳмонов, 11.Зоран Петрович, 15.Хондамир Мустафоқулов (17.Самандар Синдаров, 81), 18.Миржалол Абдумуталов, 22.Алексей Носко, 28.Станислав Андреев, 33.Олег Зотеев.

Захира: 1.Шоҳруҳ Исоқов, 4.Отабек Аҳадов, 5.Жасур Ёқубов, 7.Муҳаммадсафо Фозилов, 8.Владимир Йовович, 47.Люпчо Дориев, 32.Нодир Сойибов, 90.Улуғбек Кенжаев.

"Нефтчи": 35.Санжар Қувватов, 2.Зоир Жўрабоев, 4.Боян Цигер, 7.Жасур Жалолиддинов (18.Михай Роман, 88), 8.Кетерин Карп, 9.Хусайн Норчаев (77.Билолхон Тошмирзаев, 81), 11.Жавоҳир Қаҳрамонов, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 20.Анвар Ғофуров, 70.Аббос Ғуломов, 99.Эффионг Нсунгуси (10.Шоҳруз Норхонов, 88)

Захира: 1.Ботирали Эргашев, 14.Ҳуршид Муҳторов, 17.Санжар Қодирқулов, 21.Мухсин Убайдуллаев, 24.Ғулом-Ҳайдар Гуламов, 55.Манучеҳр Сафаров.

Огоҳлантириш: Хондамир Мустафоқулов (41), Эффионг Нсунгуси (49)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+3. ГОЛ! Қанотдан оширилган тўпга Дориев бош билан зарба йўллаб, ҳисобни қисқартирди!

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

88. "Нефтчи"да иккита ўзгариш рўй берди.

86. Жалолиддиновнинг зарбасига аниқлик етишмади.

81. Иккала жамоа таркибида биттадан ўзгариш содир бўлди.

80. "Сўғдиёна" футболчилар Қувватовни яна бир марта Қувватовни синовдан ўтказишди.

78. Абдураҳмоновнинг ерлатиб тепган зарбасинга Қувватов ташланиб, тўпни эгаллаб олди.

77. Бугун икки нарсадан умид қилиш қийин: бензин нархининг тушиши ва "Сўғдиёна" ғалабаси.

72. "Сўғдиёна"нинг гол уришга бўлган уринишлари Nokia қувватлагичи билан iPhoneни зардлашга бўлган уринишга ўхшамоқда.

68. Ўзбек халқини бежизга меҳмондўст дейишмайди. Қувватов рақиб тепган тўпни қучоқ очиб кутиб олди ва меҳр билан бағрига босди.

66. Қаҳрамоновнинг зарбасидан сўнг "Нефтчи" посбони бассейнга калла ташлагандек отилди.

Гол инобатга олинди! "Нефтчи" ҳужумчисида офсайд аниқланмади. Гол кўриш мухлисларга завқ бағишлайди деган гап доим ҳам ўз исботини топавермайди. Мана, ҳозирги шундай вазиятдан кейин стадиондаги кўпгина маҳаллий томошабинларнинг қовоғидан қор ёғмоқда.

60. ГОЛ! Эффионг Нсунгуси дублга эришди! Аммо ҳакам офсайд қайд этилганини билдириб, меҳмонлар голини инобатга олмади. ВАР ишга тушди.

57. "Сўғдиёна" таркибида ўзгариш: Дориев Абдумуталовни алмаштирди.

51. Хавли вазият! Андреевнинг жаримадан узатмаси зарба билан якунланди. Тўп "Нефтчи" қуриқлаётган дарвоза тўсинига тегиб қайтди!

49. Бугун Эффионг Нсунгуси учрашувнинг чинакам қаҳрамонига айламоқда. Биринчи бўлимда гол урган ҳужумчи ҳакам томонидан либоси рангидаги карточкани қабул қилиб олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

1-тайм якунланди.

45+3. Тасаввур қилинг: гоҳида муккасил меҳнатдан, кераксиз ҳисоботлар тайёрлашдан эзилиб, ранглари учиб кетган плашинингзни елкангизга ташлаганча ишхонадан чиқасиз ва ёлғизликда аламлардан халос бўлиш учун оёғингиз бошлаган томонга йўрғалайсиз ва тун оғушида сархушт бўласиз. Оёқларингизда мажол қолмасдан ҳувиллаб ётган кулбанингиз томон қадам босар экансиз, йўлингизда чиққан кичик ўйингоҳда кимнинг коптоги қолиб кетганига кўзингиз тушади. Қаёқдандир ўзингизга куч топиб, бор аламингизни оёқларингизга жамулжам этасиз ва кўз ўнгингизда иккита бўлиб кўринаётган дарвоза томон тўпни бор кучингиз билан тепасиз. Аммо дарвоза бир ёқда қолиб, сизнинг мўлжалингиз орзуларингиз сингари буткул бошқа ёққа равона бўлади. Кечирасиз, "Сўғдиёна" футболчиси зарба бераётган пайтда хаёл суриб қолибман.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

41. Мустафоқулов рақибини қувлашмоқ ўйинидаги сингари тутиб олгани учун ҳакам томонидан сариқ карточка билан "сийланди".

38. Меҳмонларга нисбатан ишлатилган қўполликка водийликлар томонидан кейинги ҳаракатдаёқ жавоб қайтарилди.

31. Қувватов бугун бош кийимда ҳаракат қилмоқда. Ҳозирги об-ҳаво шароитида энг қийналадиганлар дарвозабонлар бўлади. Нима бўлган тадқирда ҳам улар уйига қайтганида печкалари ёниб турган бўлсин.

30. "Сўғдиёна" футболчиларида юзага келган стандарт вазият зарба билан якунланди. Аммо Қувватов ҳушёрликни бой бермади.

25. ЗАРБА! Кетерин Карпнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб, "Сўғдиёна" дарвозабони қўлига бориб тушди. Янги сотиб олган iPhone 15 Pro Max телефонингиз бехосдан асфалтга тушиб кетса қандай ҳолатга тушардингиз. Карпнинг зарбаси ҳам Митровични шундай юз қиёфага киришига сабаб бўлди.

19. Мезбонлар амалга оширган жарима зарбадан кейин Абдураҳмонов рақиб жарима майдони ёнида йиқилди. Ҳакам эса ҳуштагини безовта қилишни истамади.

14. ГОЛ! Фамилияси талаффуз қилишга мураккаб бўлган Эффионг Нсунгусининг зарбаси ҳам "Сўғдиёна" дарвозабони учун шундай кўриниш олди! Жасур Жалолиддинов ажойиб узатма амалга оширди.


13. Митрович жамоасини муқаррар голдан асраб қолди.

11. Мезбонларнинг бурчакдан узатмаси рақиб ҳимоячилари томонидан қайтарилди. Сўнгра "Сўғдиёна" футболчиси кучли зарб билан ҳавони дарвоза томон йўналтирди, "Нефтчи" эса қарши ҳужумга ўтди.

"Сўғдиёна" қора-оқ, "Нефтчи" сариқ-қора либосларда ҳаракат қилади. 

Учрашув 9-дақиқадан бошланди. Телевизорда. Тишларни бир-бирига уриштирадиган об-ҳаво ҳукмрон бўлишига қарамай, Жиззахдаги "Марказий" ўйингоҳига анча-мунча томошабинлар келган. Шу боис, бугун стадион бағрига ташриф буюрган кишилар сони бўйича бемалол газ заправкалари билан рақобатлаша олади.

Клублардан нафақат майдонда, балки Телеграм саҳифаларида фаолликни кутиб қоламиз.

1. Учрашув бошланибди. Биз эса Европа Чемпионлар лигаси ва Италия А Сериясида урилган голлардан завқланишда давом этамиз. Ҳар 10 сонияда биттадан чиройли гол кўриш нақадар ажойиб! 

Ҳозирча ТВда А Серияда урилган голларни кузатяпмиз. Умид қиламизки, яқин 90 дақиқа давомида Италия футболидан баҳраманд бўлмаймиз. Алоқа тикланишини кутамиз.

Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Суперлига янги мавсумининг илк туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Нефтчи" учрашувини биргаликда кузатиб борамиз.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

+17   
02 мар 20:46:23
NMB
Олга Нефтчи. Биз сени чемпион булишингни согиндик.
+15   
02 мар 21:30:34
Shovruq88
Fenomen фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Эй нонкур халк качон шукур килишни урганасан узингча парот тв у бу дейсан чичкоклар шунчалик олиб берябди худога шукур кил бир марта муаммо чикса дарров сайрамай 10-15 йил олдин хатто видеолавхасиниям куролмасдик шу ойинларни узб чемпионати деярли трансляция килинмасди
Eyy maddohhh!!!qandaydir aloqang bormi spirt tvga?!??
Dunyoda hozir dronlar yordamida translyatsiya qilinyapti!!!!!!!Oldin yoʻq bilan deb jim yuraylikmi?!!!!
Eee qultabiyattt??!!
Zoʻr translyatsiya qilib reklamani tiqmsydimi?!?
Musor translyatsiya boʻlmasin deyishyapti muhlislar!!!
+15   
02 мар 21:17:03
Мирзохон
Ўйин учун ҳар икки жамоага раҳмат, Нефтчимизга ғалаба муборак бўлсин, давомли бўлсин.
Сўғдиёнага келгуси ўйинларда муваффақият.
+13   
02 мар 19:56:21
BOBIRBEK_URINOV
Fenomen фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Эй нонкур халк качон шукур килишни урганасан узингча парот тв у бу дейсан чичкоклар шунчалик олиб берябди худога шукур кил бир марта муаммо чикса дарров сайрамай 10-15 йил олдин хатто видеолавхасиниям куролмасдик шу ойинларни узб чемпионати деярли трансляция килинмасди
Кайси замонда яшаябсиз? Кейин хозир техника асри булса! Маблаг 1000 карра ортиги билан берилаётган булса? СПОРТ канали энг колок ута паст форматда олиб берябти! Худди сиз айтгандек 10-15 йил олдинги форматларда! Вахоланки уша вактда хам пулларни 1000 карра ортиги билан олишган! Нега вилоят каналлари СПОРТ канвлидан яхши? ФУТБОЛ ТВни нагли йукотишдику СПОРТ вахоланки ФУТБОЛ ТВ ПРО лига уйинларини HD форматда олиб берарди...
+9   
02 мар 21:19:13
Muhammaddiyor
Эфионг сотилади навбахорчилар омисиларми. Навбахор нефтчиникига осиладику доим. Аброр Исмоилов, табататзе, никабадзе. Яна чемпион булишмокчи булар. Хахаха
+8   
02 мар 22:01:42
ПСЖ
Farhod фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Fol ochiwingizga qaraganda folbinsiz wekili .keyn xar turning xar bir uyiniga Navbaxor bn babayanni tiqiwtirmasliginani iloji yuq wekili .NEFTCHI.NAVBAXOR .NASAF .ANDIJON OMAD!!!
Aka tog’ri aytdilarda) mavbahor neftchinikiga osilaveradi. Ismoilov nikabadze tabatadze…
+8   
02 мар 21:20:30
intilganga tòle yor
OCL yõllanmasi nasib bõlsin "Neftchi"ga.
+7   
02 мар 20:36:05
Уста
Мантли трансляцияга +5 укиб мазза килябман????????
+7   
02 мар 20:14:30
Ey...Neftchi
Бугун қадирдон жамоамизга сафардан муҳим ғалаба билан қайтишини чин дилдан тилаб мухлислик қиляпмиз. Нефтчига Омад!!!!
+7   
02 мар 20:08:57
Forza Milan 1899
Нефтчида Рафа Лэау уйнавоттими
+7   
02 мар 19:35:00
Viva Viva
Goool yomon soldi lekin mana shunaqa legioner olish kerak klublarimiz
+6   
02 мар 22:21:47
Doniyor 1800
Neftchini muxlislarni tabriklaymiz Sport tv qachon translyatsiya sifatini yaxshilaydi telefonda ham bundan sifatliroq olsa boʻladi.
+6   
02 мар 20:40:41
Viva Viva
Zo'r legioner ekan bu Afrikalik. Olmos topilma
+5   
02 мар 21:35:01
Shovruq88
Janob.bek фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бир пайтлари нефтчиям Диёр туропов +Нуролло Тухтасинов+Шохруз Норхонов+Мирзохид Гофуровлар Навбахордан Нефтчига утган огайни билиб олинг
Baba oʻynatolmayotgandi sotishtin!!
Lekin bizdan olgan oʻyinchilsrni ham oʻynatolmayapti Baba!!
Abror Ismoilov individual kuchliligi uchun sal eplayapti Babani yeban taktikasida!!!
Bunda kuchli oʻynashi kerak edi Abror Ismoilov!!
Chetga ketishi va terma jamoadan taklif olishi kerak edi!!
Koʻtiga tiqyapti Babayan!!
+5   
02 мар 21:30:13
Muhammaddiyor
Navbahor_muxlislar jamoasi фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Olloh farosat tarqatayotgan qay go'rda eding Alvastijon....))))
Navbahordi barcha yutgan titullarini qushib 2 ga kupaytirsenam neftchiga yetmaydi. Vahahaha
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика