UZ

Сўнгги янгиликлар

15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  0 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  0 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  21 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  4 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  11 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  4 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  1 09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  2 09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  19 08:30Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" тарихидаги Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади  4

Суперлига. "Шўртан" бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" майдонида ютқазди Янгиликлар

Суперлига. "Шўртан" бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" майдонида ютқазди

Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган учрашув якунланди.

"Пахтакор" – "Шўртан" 1:0

27.04.2025. 18:00

Бош ҳакам: Олим Тўйчибоев

Ёрдамчи ҳакамлар: Шоҳруҳ Аъзамов, Расулжон Фозилов

Захира ҳаками: Алишер Раҳимқулов

Назоратчи: Маъмур Саидқосимов

ВАР: Аҳрол Рисқуллаев

АВАР: Розиябону Юсупова

Комиссар: Шерзод Ражабов

Гол: 1:0 – 4, Игорь Сергеев (Ҳожиакбар Алижонов)

"Пахтакор": 12. Владимир Назаров, 22. Умар Адҳамзода, 55. Муҳаммадрасул Абдумажидов, 3. Шаҳзод Азмиддинов, 7. Ҳожиакбар Алижонов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 27. Сардор Собирхўжаев (8. Диёр Холматов, 90+3), 47. Жонатан Лукка, 21. Башар Ресан (9. Иброҳим Ибрагимов, 82), 11. Игорь Сергеев (30. Отабек Жўрақўзиев, 90+3), 94. Брайан Риаскос (1. Никита Шевченко, 77)

Захира: 17. Достон Ҳамдамов, 77. Дилшод Саитов, 31. Муҳаммадали Усмонов, 20. Дилшод Абдуллаев, 6. Муҳаммадали Ўринбоев

"Шўртан": Шоҳруҳ Эшбўтаев, 4. Улуғбек Худойбердиев, 3. Шоҳжаҳон Султонмуродов, 55. Азизбек Пирмуҳаммадов, 17. Жавоҳир Ҳасанов (47. Асилбек Анваров, 86), 15. Жўрабек Маннонов, 8. Шаҳбоз Нуриддинов (99. Камрон Саидазимов, 60), 77. Асадбек Саитхонов (88. Аббос Эргашбоев, 86), 24. Дониёр Нарзуллаев (11. Далер Шарипов, 78), 33. Бекжон Раҳматов, 10. Темур Мамасиддиқов

Захира: 35. Шерзодбек Абдураимов, 7. Бекзод Сувонов, Сардор Саъдуллаев, 70. Миржалол Жумаев, 14. Аброр Тошқўзиев

Огоҳлантиришлар: Шаҳбоз Нуриддинов (27), Башар Ресан (54), Умар Адҳамзода (79)

Четлатиш: Владимир Назаров (75)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+3. "Пахтакор"да охирги ўзгаришлар амалга оширилди.

90. Иккинчи бўлимга 8 дақиқа қўшиб берилди.

89. Меҳмонларнинг навбатдаги ҳужуми Эргашбоевнинг ноаниқ зарбаси билан якунланди. 

86. "Шўртан" яна икки ўзгаришга қўл урди.

83. Адҳамзода ва Худойбердиев ўртасида ҳаводаги тўп учун курашда тўқнашув содир бўлди.

82. "Пахтакор"да яна бир ўзгариш рўй берди.

79. Адҳамзода Шариповга нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.

78. Жаримадан йўлланган зарба "жонли девор"га тегиб қайтди.

77. "Пахтакор"да мажбурий ўзгариш амалга оширилди.

Айтганча, жамоанинг бразилиялик дарвозабони жароҳат олган. Шу боис у майдонга туша олмайди. Захира варианти – Никита Шевченко.

72. Жарима майдони чизиғи ташқарисида қўл билан ўйнаган Назаров огоҳлантирилди. Ҳакам ВАР монитори орқали эҳтимолий четлатишни кўриб чиқиб, уни майдондан четлатди.

71. Рақиб жарима майдонида шеригидан тўп қабул қилиб олган Адҳамзода йиқилди, ҳакам эса ўйинни давом эттириш лозимлигини таъкидлади.

66. "Пахтакор" футболчилари Ресанни рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқаришга уринди, аммо Эшбўтаев чаққонроқ ҳаракат қилиб, тўпни эгаллаб олди. 

62. Риаскоснинг зарбаси Пирмуҳаммедовга тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

60. "Шўртан" таркибида ўзгариш амалга оширилди.

54. Рақиб футболчисини қарши ҳужумда тўхтатиб қолган Ресан огоҳлантирилди.

52. "Шўртан"нинг навбатдаги ҳужуми зарба билан якунланди, аммо меҳмонлар яна офсайдда қолиб кетди. Бугун бу ҳолат кўп кўзга ташланди.

50. Мамасиддиқовнинг рақиб жарима майдонидан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кетди.

47. "Пахтакор" стандарт вазиятга эга бўлди. Ресаннинг пасидан кейин Риаскос зарба йўллади, "Шўртан" дарвозабони тўпни эгаллаб олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди. 

45+2. "Пахтакор"нинг икки-уч нафар футболчиси рақиб посбони билан бирга-бир вазиятда қолганди, аммо Ресан уларга узатма беришга ноаниқликка йўл қўйди, тўп "Шўртан" дарвозабонига бориб тушди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

44. "Пахтакор" комбинацион ҳужум ташкил этди. Адҳамзоданинг якуний пасини рақиб ҳимоячиси қайтарди.

40. Адҳамзода ҳужумда фол ишлатди.

37. Алижонов бошлаган ҳужумни Риаскос давом эттирди, аммо рақиб ҳимоячилари пас келаётган Сергеевнинг зарба йўллашига йўл қўймади.  

34. Алижоновнинг ошир масидан сўнг шериги чап қанотдан олдинга борди, бироқ рақиб футболчисидан ўзиб кета олмади.

30. Ҳамралиев томонидан йўлланган зарба ноаниқ кетди.

27. Собирхўжаевга нисбатан қўпол ўйнаган Нуриддиновга сариқ карточка кўрсатилди.

25. Алижонов рақибнинг ўнг қанотдан бошлаган ҳужумини йўққа чиқарди.

22. "Пахтакор" стандарт вазиятга эга бўлди. Узатма бурчак зарбаси ишлаш билан якунланди.

21. Ҳасановнинг рақиб жарима майдони ичида йўллаган зарбасини Назаров оёқлари билан қайтарди.

18. Собирхўжаевнинг бош билан узатмасидан кейин Сергеев рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди, аммо у тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди.

15. Нуриддиновнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

14. Алижоновнинг узатмаси "Шўртан" дарвозабонининг қўлларига бориб тушди.

9. Мамасиддиқовга нисбатан қўполлик ишлатилди. "Шўртан" ҳужумчисига тиббий ёрдам кўрсатилди. Аммо ўйин қоидаси бузилмаган экан.

6. Адҳамзоданинг узатмаси Сергеевнинг зарбаси билан якунланди. Эшбўтаев ўз ўрнида. 

4. ГОЛ! Алижоновнинг ажойиб узатмасини Сергеев "Шўртан" дарвозасига тўғрилаб қўйди! 

1. Ўйинни мезбонлар бошлаб берди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Пахтакор" тўқ бинафшаранг, "Шўртан" оқ рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика