UZ

Сўнгги янгиликлар

23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0 23:25Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"  3 23:14Англия Лига Кубоги. ​"Гримсби Таун" – "Манчестер Юнайтед": Онана, Магуайр, Хевен, Амад ва Шешко бошланғич таркибда!  19 22:59Илёс Зейтуллаев: "Бу ўйин менга катта дарс бўлди"  5 22:39Виктор Карпенко: "Жамоамиз футбол ўйнашни билади"  9 22:12Ўзбекистон Кубоги ярим финалига қуръа ташланди  28 21:54Элдор Мойлиев: "Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини кўрсатдик"  0 21:35Вадим Абрамов: "Динамо"нинг барча футболчилари терма жамоада ўйнашга лойиқ"  14 21:28Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" "Бунёдкор"ни енгиб, ярим финал йўлланмасини нақд қилди, Табатадзедан дубль!  101 21:11Голларга бой ўйинда ўзбекистонлик афсоналар жаҳон футболи юлдузларидан устун келди  14 20:52Отабек Шукуров: "Бундан буён ЖЧга чиққан жамоамиз, шунга яраша ўйнашимиз керак"  9 20:35Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" "Шўртан" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади ва ярим финалга йўл олди  9 20:15Мбаппе, Дембеле, Тюрам, Меньян, Шерки ва Олисе - Франциянинг Украина ва Исландия билан ўйин учун таркибида, Экитике эса йўқ  1 18:57ОКМК футбол академияси учун янги замонавий бино фойдаланишга топширилди  0 18:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг августдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   18

Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида 5 та гол урилган ўйинда "Андижон"га ютқазди Янгиликлар

Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида 5 та гол урилган ўйинда "Андижон"га ютқазди

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Андижон" учрашуви якунланди.

"Пахтакор" – "Андижон" 2:3

Бош ҳакам: Наим Қосимов

Ёрдамчи ҳакамлар: Зуфар Элибоев, Шоҳнур Йўлдошев

Захира ҳаками: Сардор Миродилов

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров

ВAР: Равшан Aбдувоҳидов

AВAР: Шерзод Aъзамов

Комиссар: Қудрат Мадраимов

Голлар: 0:1 – 53, Дониёр Абдуманнопов, 0:2 – Рустам Турдимуродов (Алтин Крезиу), 1:2 – 67, Игорь Сергеев (Муҳаммадали Ўринбоев), 1:3 – 80, Лука Ускокович (Алтин Крезиу), 2:3 – 84, Башар Ресан (Ҳожиакбар Алижонов)

"Пахтакор": 19.Жонатан Луиз Да Секейра, 4.Абдулла Абдуллаев, 6.Муҳаммадали Ўринбоев (99.Улуғбек Ҳошимов, 78), 7.Хожиакбар Алижонов, 11.Игорь Сергеев, 27.Сардор Собирхўжаев, 30.Отабек Жўрақўзиев (21.Башар Ресан, 66), 44.Маҳмуджон Маҳамаджонов (22.Умар Адҳамзода, 89), 47.Жонатан Лукка, 50.Фламарион Жовиньо Филхо (17.Достонбек Ҳамдамов, 89), 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов

Захира: 12.Владимир Назаров, 3.Шаҳзод Азмиддинов, 9.Иброҳим Ибрагимов, 31.Муҳаммадали Усмонов, 77.Дилшод Саитов

"Андижон": 1.Элдор Адҳамов, 5.Абдулвоҳид Ғуломов, 6.Алтин Крезиу, 7.Рустам Турдимуродов, 8.Искандар Шойқулов (14.Абдураҳмон Комилов, 80), 10.Илҳомжон Абдиғаниев (4.Исломбек Маматказин, 72), 23.Дониёр Абдуманнопов (22.Усмонали Исмоналиев, 72), 32.Лука Ускокович, 33.Олег Зотеев (18.Дамир Темиров, 80), 66.Миомир Дуричкович, 71.Бектемир Абдуманнонов (17.Фарҳоджон Соҳибжонов, 90)

Захира: 25.Валижон Раҳимов, 2.Абубакир Ашуров, 11.Ислам Машуков, 13.Сардорбек Азимов.

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+4. Лукканинг олисдан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

90+3. Ресаннинг бурчакдан узатмасини Адҳамов уриб юборди.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

89. "Пахтакор" таркибида икки ўзгариш.

87. Ресаннинг жаримадан узатган тўпи дарвозага киришига бир баҳя қолди. Бурчак зарбаси.

84. ГОЛ! Ресан ҳисобни қисқартирди! Ироқлик футболчи Алижоновнинг ўнг қанотдан узатган тўпини ўзига тўғрилаб, рақиб дарвозасининг пастки бурчагига аниқ йўллади!

80. ГОЛ! Крезиунинг жаримадан узатмасини Ускокович бош билан "Пахтакор" дарвозасига тўғрилаб қўйди!

80. "Андижон" таркибида икки ўзгариш содир бўлди.

78. "Пахтакор" таркибида ўзгариш амалга оширилди.

74. Фламарион рақиб жарима майдонида йиқилди, ҳакам қоида бузилмаганини билдирди.

72. "Андижон" таркибида икки ўзгариш амалга оширилди.

69. Хавфли вазият! Алижоновнинг ўнг қанотдан берган пасини Ускокович майдон ташқарисига чиқариб юборди.

67. ГОЛ! "Пахтакор"нинг ўнг қанотдан бошланган ҳужуми иккинчи қаватдаги устунлик эвазига Сергеевга бориб тушди, Игорь эса яқин масофадан дарвозани аниқ нишонга олди!

66. "Пахтакор"да ўзгариш: Жўрақўзиев ўрнига Башар Ресан майдонга туширилди.

60. ГОЛ! Турдимуродов бурчак узатмасини бош билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди!

60. Абдумманопов Абдумажидовнинг қўпол хатосидан фойдаланиб кетиши мумкин эди. Унинг зарбаси рекошет ҳосил қилиб, майдонни тарк этди.

57. "Пахтакор"нинг бурчак узатмаси меҳмонлар томонидан қайтариб юборилди.

53. ГОЛ! "Андижон" футболчиларининг қарши ҳужуми натижасида кетма-кет икки зарбаси "Пахтакор" дарвозабони қайтарди, аммо Абдуманнопов томонидан йўлланган учинчи зарба дарвоза тўридан ўрин олди!

52. "Пахтакор" ўнг қвнотдан ҳужум ташкил этди, Алижоновнинг узатмасини Дурикович бартараф этди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45+1. Фламарион томонидан йўлланган зарбани Адҳамов эгаллаб олди.

45. Биринчи бўлиимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

44. Зарба! Ўринбоевнинг чап қанотдан йўллаган зарбасини Адҳамов қайтарди.

42. Бурчак узатмасидан сўнг ҳимоячилардан қайтган тўпга Собирхўжаев оёқ қўйди, унинг зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди. 

42. Ускокович яна бир вазиятда, бу сафар ҳимояда жонбозлик кўрсатди.

41. Бурчакдан узатилган тўп Ускоковичнинг зарбаси билан якунланди, аммо зарбага бироз аниқлик етишмади.

40. "Андижон" бурчак зарбаси ишлаб олди.

38. Ўринбоев рақиб жарима майдонида йиқилди, ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни эълон қилди.

37. Турдимуродов ҳужумда фол ишлатди.

35. Маҳамаджоновнинг узатган тўпига Сергеев бош билан зарба йўллади, аммо тўп мўлжалга бориб тушмади.

33. Абдуманнонов ўнг қанотдан марказ томон ҳаракатланиб, чап оёқда зарба йўллади, ноаниқ.

31. Шайқулов шеригини бирга-бир вазиятга чиқаришга уринди, Абдумажидов ишончли ҳаракат қилди.

28. "Пахтакор"нинг чап қанотдан узатган тўпни Адҳамов эгаллаб олди.

27. "Андижон"нинг навбатдаги ҳужуми чап қанотдан ташкил этилди. Жарима майдонига узатилган тўпни Абдуллаев қайтарди.

25. Бурчакдан узатилган тўпни ҳимояга ёрдамга келган Сергеев қайтарди. Кейинги ҳужумда эса иккинчи қаватдаги курашда Алижонов жонбозлик кўрсатди.

24. "Андижон" ўнг қанотдан ҳужум ташкил этди ва бурчак зарбаси ишлаб олди.

20. Хавфли вазият! Маҳамджонов томонидан йўлланган зарбани Ускокович қайтариб қолди. Акс ҳолда ҳисоб очилган бўларди.

19. Ўринбоев рақиб жарима майдонида бир рақибини алдаб, марказ томон пас берди, аммо "Андижон" ҳимоячилари вазиятни бартараф этди.

14. Фламарион катта тезликда рақиб жарима майдонига кириб борди, "Андижон"нинг икки ҳимоячиси қийинчилик билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

13. "Андижон"дан навбатдаги ҳужум. Абдуманноповнинг ўнг қаанотдан узатган тўпини Луиз эгаллаб олди.

11. Абдуманноновнинг чап қанотдан узатмасига Турдимуродов бироз кеч қолди, навбатдаги ҳужум эса меҳмонларнинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.

10. Ўринбоев рақиб жарима майдонида йиқилди, бироқ ҳакам ўйин қоидаси бузилмаганини маълум қилди. 

9. Абдуманнонов эпчиллик билан рақиб футболчисини хато қилишга мажбур этиб, рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, бироқ сўнгги паллада Абдуллаев тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. 

7. "Андижон"нинг қарши ҳужумини Алижонов йўққа чиқарди.

3. Ўнг қанотдан олдинга бораётган Фламарион қўполлик эвазига тўхтатиб қолинди.

2. Лукканинг жаримадан йўллаган зарбаси "жонли девор"дан нарига ўтмади.

1. "Пахтакор" дастлабки ҳужумдаёқ рақиб жарима майдони яқинида стандарт вазиятга эга бўлди. Ҳаводаги тўп учун курашда андижонлик ҳимоячии қўл билан ўйнагани маълум бўлди.

1. Ўйин бошланди. Мезбонлар томонидан тўп ўйинга киритилди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Пахтакор" тўқ бинафшаранг, "Андижон" оқ рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика