

Coca Cola Суперлиганинг 8-турида АГМК ўз майдонида "Қўқон-1912"ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Баҳснинг 56-дақиқасида Санжар майдоннинг нариги томонидан туриб дарвозага зарба йўллади, Ботирали Эргашев олдинга чиқиб кетгани боис тўп тўрдан жой олди. 62.5 метрдан урилган бу гол ҳали йил голи бўлиш учун ҳам асосий даъвогар бўлиши мумкин.




