UZ

Сўнгги янгиликлар

13:52Суперлига интенсивлигини ошириш масаласида IFAB билан расмий келишувлар бошланди  0 13:25"Хоразм" ҳимоячиси жамоа билан ҳамкорлик қилишда давом этади  0 13:01"Барс" "Насаф" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0 12:34Марлен Чобанов Ироқ чемпионатига йўл олди  0 12:13"Хоразм" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди  1 11:05"Реал Мадрид" ПСЖ футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  0 10:41"Динамо"дан навбатдаги юриш. Жамоа Буркина-Фасо терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  7 10:19Марадонанинг йиртилган формаси кимошди савдосида жуда қимматга сотилди  5 09:51"Реал" футболчиси Саудияга кетмоқчи, бироқ унга ПСЖ жиддий қизиқмоқда  1 09:23"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи клубнинг келажаги бўладиган футболчи ҳақида гапирди  0 08:55ESPN "Реал Мадрид"да Хаби Алонсо ўрнини эгаллаши мумкин бўлган асосий номзодни эълон қилди  5 08:30"Каттақўрғон" катта футбол учун дастлабки қадамларни ташлади  2 08:01Ўзбекистонлик футболчи Косово жамоаси билан шартнома имзолади  8 07:29Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Андижон"га ўтишга яқин  15 00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0

Суперлига. Жамшид Болтабоевнинг дубли "Навбаҳор"га "Олимпик" устидан ғалаба келтирди Янгиликлар

Суперлига. Жамшид Болтабоевнинг дубли "Навбаҳор"га "Олимпик" устидан ғалаба келтирди

Ўзбекистон Суперлигасининг 23-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтди.


"Олимпик" - "Навбаҳор" 1:2
2 ноябрь 2024 йил. Тошкент, "Жар" стадиони. 15:00
Ҳакамлар
: Найим Қосимов, Александр Буров, Акмал Ғиёсов, Жаҳонгир Норалиев
VAR ҳаками: Аҳрол Рисқуллаев
АVAR ҳаками: Кристина Середа
Назоратчи: Маъмур Саидқосимов
Комиссар: Феруз Ғаниев.

Голлар: Жамшид Болтабоев 19, - 0:1. Фаррух Мухторов 36 пенальти, - 1:1. Жамшид Болтабоев 72, - 1:2 (Сияваш Ҳақназари).

"Олимпик": 1.Шукрон Йўлдошев, 5.Мақсуд Аълохўжаев, 8.Нодир Абдихолиқов, 9.Акбар Ўктамов, 10.Фаррух Мухторов (16.Риан Исламов, 64), 15.Муҳсин Бозоров (77.Суннатилла Абдуллажонов, 46), 18.Акбар Абдирасулов, 19.Аҳмад Анваров (2.Миркомил Абдураззоқов, 22) (17.Жалолиддин Содиқов, 64), 21.Муҳаммадазиз Иброҳимов, 29.Улуғбек Шарипов, 70.Муҳаммадбобир Мўйдинов.
Захира: 99.Эдем Неманов, 7.Тимур Тўлегенов, 11.Анвар Алижонов, 23.Облаёрбек Раҳматов, 81.Абдулазиз Абдусаломов.

"Навбаҳор": 18.Элдорбек Суюнов, 7.Азимжон Аҳмедов, 9.Одилжон Ҳамробеков, 10.Жамшид Искандеров (55.Комилжон Тожидинов, 84), 12.Саидазамат Мирсаидов, 14.Жамшид Болтабоев, 17.Русланбек Жиянов (15.Жавоҳир Абдужабборов, 77), 22.Тома Табатадзе (21.Гиорги Никабадзе, 77), 23.Йован Жокич, 24.Достонбек Абдулҳаев (8.Сияваш Ҳақназари, 52), 34.Фарруҳ Сайфиев.
Захира: 41.Озодбек Маърупов, 4.Аброр Каримов, 19.Шерзодбек Абдулбориев, 20.Музаффархон Мўминов, 27.Жаҳонгир Турсунов, .

Огоҳлантиришлар: Миркомил Абдураззоқов 30, Элдорбек Суюнов 35, Азимжон Аҳмедов 45+1,


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+3. Бўлди, ҳакам финал ҳуштагини чалди ва "Навбаҳор" сафарда 3 очкога эга чиқди.

90+1. Никабадзе узоқ масофадан кучли зарба йўллади ва Шукрон Йўлдошевдан чиройли сейв.

90. Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

89. "Олимпик"нинг навбатдаги ҳужуми охирига етмай қолди. 

84. Ўзгариш. "Навбаҳор". Искандеров ўрнига Тожиддинов тушди

79. Ўзгариш. "Олимпик". Шарипов ўрнига Абдусаломов тушди

77. Ўзгаришлар. "Навбаҳор". Жиянов ва Табатадзе ўрнига Абдужабборов ва Никабадзе тушди

72. ГОЛ! Сияваш Ҳақназарининг узатган тўпини Жамшид Болтабоев боши билан дарвозага йўллади, дубль - 1:2.

64. Ўзгаришлар. "Олимпик". Абдураззоқов ва Мухторов ўрнига Содиқов ва Исламов тушди

52. Ўзгариш. "Навбаҳор". Абдулҳаев ўрнига Ҳақназари тушди

50. ЗАРБА! Суннатилла Абдуллажоновнинг зарбасидан сўнг, тўп рикошет ҳолатида "Навбаҳор" футболчиларидан бирига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгариш. "Олимпик". Муҳсин Бозоров ўрнига Суннатилла Абдуллажонов тушди




45+3. Биринчи тайм якунланди. Ҳозирча 1:1

45+1. Огоҳлантириш. "Навбаҳор". Азимжон Аҳмедов

45. Биринчи таймга 3 дақиқа қўшилди

43. ЗАРБААА! Жамшид Болтабоевнинг зарбасидан сўнг, Шукрон Йўлдоев тўпни қайтарди. Қайтган тўпни Азимжон Аҳмедов узоқ масофадан дарвозага йўллади, ноаниқ.

36. ГОЛ! Пенальтидан Фаррух Мухторов унумли фойдаланди ва ҳисоб тенглашди - 1:1. 



35. Огоҳлантириш. "Навбаҳор". Элдорбек Суюнов

35. ПЕНАЛЬТИ! "Навбаҳор" дарвозаси томон. Суюнов ўз жарима майдони ичида Мухторовни йиқитди

30. Огоҳлантириш. "Олимпик". Миркомил Абдураззоқов

24. ЗАРБА! Бурчак тўпидан кейин Фаррух Мухторов боши билан дарвозага зарба берди, яна Суюнов ўз ўрнида

24. ЗАРБА! Муҳаммадбобур Мўйдиновнинг зарбасидан кейин Суюнов тўпни қайтарди!

22. Ўзгариш. "Олимпик". Анваров ўрнига Миркомил Абдураззоқов тушди

20. "Олимпик" ҳимоячиси Аҳмад Анваров жароҳат олди.

19. ГОЛ! ЖАМШИД БОЛТАБОЕВ 0:1. Тома Табатадзе катта тезликда жарима майдонига кириб зарба берди, "Олимпик" дарвозабони Шукрон Йўлдошевнинг қайтарган тўпини Жамшид Болтабоев боши билан дарвозага аниқ йўллади - 0:1.



18. Жамшид Искандеровнинг зарбасидан сўнг, мезбонлар дарвозабони Шукрон Йўлдошев тўпни қайтариб, майдон ташқарисига чиқариб юборди.

13. "Навбаҳор" сардори Азимжон Аҳмедовнинг 20 метрлар чамаси узоқликдан йўллаган зарбасидан сўнг, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

9. ЗАРБААА! Тома Табатадзенинг жарима майдончаси ичидан йўллаган зарбасидан сўнг, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

5. "Навбаҳор" аъзолари илк бурчак зарбасини амалга оширишди. Аммо бу самара келтирмади.

1.Ўйин бошланди!

- Учрашув соат 15:00да бошланади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика