UZ

Сўнгги янгиликлар

10:30Раулга Европанинг учта жамоасидан таклиф бор  0 10:02“Арсенал“ ҳужумчисига Саудия жамоаси таклиф билан чиқди  0 09:51Денис Коростиченко: "Ўзбекистон U-16 терма жамоасига ёрдамим керак бўлган барча жабҳада кўмаклашишга тайёрман. "Локомотив" - "Олимпик" ўйинида ...га мухлислик қилдим"  0 09:34Финалдаги мағлубиятдан сўнг МЮ тўрт нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  3 09:06Вардига Ла Лигадан таклиф бор  0 08:40“Челси“ ва “Ливерпуль“ 18 ёшли футболчи учун курашмоқда  0 08:13Онана ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  2 07:47“Реал“ мавсумнинг энг яхши футболчисини аниқлади  5 07:20Суперлига. Бугун 11-турга старт берилади. Қаршида етакчилар тўқнашуви бўлиб ўтади  10 02:07U21 биринчилиги. Бир ўйинда 13 та карточка, 7 гол урилган ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, пешқадамдан йирик ғалаба: 10-тур натижалари билан танишинг (+ЖАДВАЛ)  2 00:50Алан Ширер: "Аморим билан барчаси ёмонлашди"  7 00:29"Реал" Хаби Алонсо тайинловини қачон эълон қилади?  3 23:49Месси фаолиятидаги энг севимли голини айтди  10 23:14Бэйл: "Тоттенхэм" қарғишдан қутулди"  8 22:44Расман: "Барселона" Рафинья билан шартномани узайтирди  1

Суперлига. ОКМК ўз майдонида камбэк эвазига "Сўғдиёна"ни мағлуб этди Янгиликлар

Суперлига. ОКМК ўз майдонида камбэк эвазига "Сўғдиёна"ни мағлуб этди

Суперлига 6-тур доирасидаги ОКМК – "Сўғдиёна" ўйини якунланди.

ОКМК – "Сўғдиёна" 3:2

Бош ҳакам: Ғайрат Жўраев

Ёрдамчи ҳакамлар: Александр Сидоров, Тимур Гайнуллин

Захира ҳаками: Музаффар Ёқубов

Назоратчи: Бахтиёр Тагаев

ВАР: Илгиз Танташев

АВАР: Руслан Серазитдинов

Комиссар: Ойбек Давлетмуродов

Голлар: 0:1 – 47, Люпчо Дориев (Отабек Аҳадов), 1:1 – 52, Али Абдураҳмонов (Асадбек Собиржонов), 1:2 – 57, Люпчо Дориев (Эҳсони Паншанбе), 2:2 – 74, Хуршид Ғиёсов (Дилшодбек Аҳмадалиев), 3:2 – 83, Хуршид Ғиёсов (Азиз Холмуродов)

ОКМК: 35.Жавоҳир Илёсов, 3.Сардор Раҳмонов (8.Азиз Холмуродов, 63), 5.Гиорги Папава (9.Рубен Санчес, 76), 6.Авазбек Ўлмасалиев, 7.Дилшодбек Аҳмадалиев, 15.Ойбек Рустамов, 19.Аҳмадулло Муқумжонов (21.Саидавзалхон Аҳроров, 46), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 23. Ажак Рияк (27.Али Абдураҳмонов, 46), 77.Нодирбек Абдураззоқов, 99.Асадбек Собиржонов (10.Хуршид Ғиёсов, 60)

Захира: 4.Миржамол Қосимов, 13.Элдорбек Бегимов, 25.Дилшод Ёқубов, 28.Арихиро Сентоку

"Сўғдиёна": 21.Муҳаммадюсуф Собиров, 2.Зоир Жўрабоев (42.Сардорбек Эркинов, 87), 3.Исломжон Қобилов, 4.Отабек Аҳадов, 7.Хондамир Мустафоқулов, 8.Суҳроб Иззатов (23.Сардорбек Ҳошимов, 87), 9.Самандаржон Мавлонқулов, 14.Люпчо Дориев, 17.Эҳсони Паншанбе (6.Самандар Синдаров, 78), 19.Жавоҳир Қаҳрамонов, 34.Дилшодбек Мисралиев (32.Нодиржон Сойибов, 63)

Захира: 1.Шоҳруҳ Исоқов, 5.Беҳруз Жуматов, 20.Фазлиддин Омонкелдиев, 28.Станислав Андреев, 99.Умидбек Султонов

Огоҳлантиришлар: Аҳмадулло Муқумжонов (38), Сардорбек Эркинов (90+4)

Четлатиш: Эҳсоне Пайшанбе (90+1)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+4. Сардорбек Эркинов қўпол ўйин учун сариқ карточка билан жазоланди.

90+1. Захирадаги Эҳсоне Пайшанбе ҳакамга эътироз билдиргани учун майдондан четлатилди.

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

87. "Сўғдиёна" таркибида икки ўзгариш амалга оширилди.

83. ГОЛ! Ғиёсов рақиб жарима майдонида ўз маҳоратини намойиш этиб, икки рақибини доғда қолдирди ва ўткир бурчакда турганига қарамай, "Сўғдиёна" дарвозасини аниқ нишонга олди!

80. ОКМК футболчисининг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасини Собиров қийинчилик билан қайтарди.

79. Дориевнинг чап қанотдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

78. "Сўғдиёна" таркибида ўзгариш амалга оширилди.

74. ГОЛ! Хуршид Ғиёсов ўнг қанотдан узатилган тўпни бош билан "Сўғдиёна" дарвозасига тўғрилаб қўйди ва ҳисобни тенглаштирди!

71. "Сўғдиёна" жарима майдонида тўп учун курашда икки жамоа футболчилари тўқнашиб кетди.

67. Рустамов томонидан йўлланган зарбага бироз аниқлик етишмади.

63. Икки жамоа таркибида биттадан ўзгариш амалга оширилди.

61. Мисралиевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

57. ГОЛ! Дориев рақиб жарима майдони яқинида тўпни қабул қилиб олиб, ОКМК дарвозасининг пастки узоқ бурчагини аниқ нишонга олди ва дублга эришди!

53. Зарба! "Сўғдиёна" футболчиси томонидан йўлланган зарба дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

52. ГОЛ! Бурчакдан узатилган тўпни Абдураҳмонов "Сўғдиёна" дарвозасига жойлаб қўйди!

47. ГОЛ! Чап қанотдан тўп қабул қилган Дориев узоқ масофадан ОКМК дарвозасини аниқ нишонга олди! 46. Иккинчи бўлим бошланди. Тайм аввалида ОКМК икки ўзгаришга қўл урди.

Тайм якунланди.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

43. Зарба! Собиржоновнинг ўнг қанотдан узатмасига Абдураззоқов бош билан зарба йўллади. Собиров тўпни эгаллаб олди. 

38. Муқумжонов Қаҳрамоновни қоидабузарлик билан тўхтатгани учун огоҳлантирилди. 

37. Зарба! Бурчак узатмаси зарба билан якунланди. Илёсовдан сейв!

36. Дориевнинг узатмасини ушлаб олишга уринган Илёсов тўпни эгаллай олмади. Бурчак зарбаси.

35. Ўзидан қочиб кетаётган Мавлонқуловни йиқитган Тўхтахўжаев жазосиз қолди. Меҳмонларда стандарт вазият юзага келди.

32. "Сўғдиёна"нинг чап қанотдан бошлаган ҳужуми Дориевнинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.

31. ОКМКнинг навбатдаги ҳужумидан сўнг тўп Абдураззоқовдан майдонни тарк этди.

29. Абдураззоқов томонидан йўлланган зарба "Сўғдиёна" ҳимоячисига тегиб, майдонни тарк этди.

27. Хавфли вазият! Меҳмонларнинг қарши ҳужуми Мавлонқуловнинг яқин масофадан йўлланган ноаниқ зарбаси билан якунланди.

24. Рустамовнинг олисдан йўллаган зарбаси дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди. 

19. Дориев яна ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

15. Рақиб ҳужумчиси билан бирга-бир вазиятда тўқнашиб кетган Илёсов енгил шикастланди.

14. Зарба! Абдураззоқов томонидан бошланган ҳужум Папаванинг зарбаси билан якунланди, бироз ноаниқ.

13. Дориев томонидан йўлланган зарбани Илёсов эгаллаб олди.

13. Хавфли вазият! Аҳамадалиевнинг ўнг қанотдан узатмасини Муқумжонов тўхтатмасдан дарвозага тўғрилаб қўймоқчи бўлди, аммо тўпга оёғи етмай қолди.

11. Хавфли вазият! "Сўғдиёна"нинг қарши ҳужуми Дориевнинг зарбаси билан якунланди. Аммо у офсайдда қолиб кетган экан.

10. Хавфли вазият! Собиржоновнинг бурчак узатмаси зарба билан якунланди. Собиров дастлаб тўпни қўлидан чиқариб юборди, иккинчи уринишда тўпни ушлаб олди.

9. Абдураззоқовнинг узатмасини меҳмонлар футболчиси майдон ташқарисига чиқариб юборди.

8. Мезбонлар стандарт вазиятга эга бўлди. Рустамовга нисбатан фол ишлатилди. Стандарт вазият.

7. ОКМКнинг ўнг қанотдан ташкил этган ҳужуми бесамар якунланди.

1. Ўйин бошланди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. ОКМК оқ-кулранг, "Сўғдиёна" оч пушти-қора рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+4   
20 апр 19:51:46
Burhonbek Abdumo'minov
Санжар фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Уйгонди дувдим яна ухлаб колди))))
Olmaliq navbatdagi gʻalabani qoʻlga kiritadi hudohohlasa
+3   
20 апр 19:54:35
Burhonbek Abdumo'minov
Ravshan Nabiyev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Qiyen masala akam bu Ispaniya Italiya emas
Aksincha doʻstim Oʻzbekistonda hamma narsa boʻlishi mumkin))
+3   
20 апр 17:56:59
Burhonbek Abdumo'minov
Olmaliq chempion hudohohlasa
+2   
20 апр 19:38:50
Burhonbek Abdumo'minov
Санжар фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Нимадир диганде булдизми
Nima deyish mumkin
+1   
20 апр 19:47:26
Санжар
Burhonbek Abdumo'minov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Nima deyish mumkin
Уйгонди дувдим яна ухлаб колди))))
+1   
20 апр 19:37:59
Burhonbek Abdumo'minov
Ravshan Nabiyev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Qiyen masala yov Bu erda akalari Pahtakor Nasaf turgan joyga Agmk qiyen
Nega endi Olmaliq bemalol chempion boʻla oladi tarkib murabbiy moliyaviy tomon hammasi yetarli menimcha imkoniyayti
   
20 апр 21:40:23
Бахтиёр Ашуров
FC OLMALIQ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
ОКМКни хомийси хозирги ишлаб чикариш кувватларини(O'zbekistondagi Top-3 soliq tulovchi Kamaniya) 2 барробарга оширадиган МЕГА лойихасини(МОФ-3) ишга тушириш арафасида.(2024-yюйил Наябрда Призидентимиз МОФ-4 ва МОФ-5 ни курилишини расман бошлаб берган). Сонги 5 йилда йирик Лойихалардан ташкари кулубни баркарор ривожлантириб келишмокда. ОКМК рахбарлари факат Суперлига кулубини емас балки Барча спорт турларидаги спортчи ва мурабийларни ОЙЛИГИНИ КЕЧКТИРМАСДАН ВАКТИДА БЕРАДИ( бази кулубларда акси буни). Ангренлик шахридаги мухлислар хурмати 1-лигада ОКМК Семруг Фарм кулубини ташкил килиб шахарга катта футболни олиб киришди очилиш тадбирларини хам килиб стадионларни хам талаб даражасида таимирлаб беришган. 2026-йил ОКМК Чемпион таркибни Тузади Хозирги таргибни 90% колади камида.
Шунақа бўлсин. Комбинатни мен ҳам, бойлигини яхши биламан. Сиз шунчаки сал этиборсизроқ ўқиган кўринасиз. Бари бир таминот борасида АГМК ҳозирча насаф нефтчи ва пахтакордан ортда. Бўлмасам Қосимов ҳам , билади кимларни олиб келишни. Ҳамма гап таминотда!
   
20 апр 21:18:17
FC OLMALIQ
Бахтиёр Ашуров фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ҳомийлар номдор бўлгани бу кўп пул ажратади - деганимас. Пахтакор насаф нефтчи билан тенглашолмайди. АГМКни таркиби таминотга яраша. Уларда фақат мураббий зўр!
ОКМКни хомийси хозирги ишлаб чикариш кувватларини(O'zbekistondagi Top-3 soliq tulovchi Kamaniya) 2 барробарга оширадиган МЕГА лойихасини(МОФ-3) ишга тушириш арафасида.(2024-yюйил Наябрда Призидентимиз МОФ-4 ва МОФ-5 ни курилишини расман бошлаб берган).

Сонги 5 йилда йирик Лойихалардан ташкари кулубни баркарор ривожлантириб келишмокда.
ОКМК рахбарлари факат Суперлига кулубини емас балки Барча спорт турларидаги спортчи ва мурабийларни ОЙЛИГИНИ КЕЧКТИРМАСДАН ВАКТИДА БЕРАДИ( бази кулубларда акси буни).

Ангренлик шахридаги мухлислар хурмати 1-лигада ОКМК Семруг Фарм кулубини ташкил килиб шахарга катта футболни олиб киришди очилиш тадбирларини хам килиб стадионларни хам талаб даражасида таимирлаб беришган.

2026-йил ОКМК Чемпион таркибни Тузади Хозирги таргибни 90% колади камида.
   
20 апр 20:03:00
Бахтиёр Ашуров
Burhonbek Abdumo'minov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Nega endi Olmaliq bemalol chempion boʻla oladi tarkib murabbiy moliyaviy tomon hammasi yetarli menimcha imkoniyayti
Ҳомийлар номдор бўлгани бу кўп пул ажратади - деганимас. Пахтакор насаф нефтчи билан тенглашолмайди. АГМКни таркиби таминотга яраша. Уларда фақат мураббий зўр!
   
20 апр 19:53:31
Ravshan Nabiyev
Burhonbek Abdumo'minov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Nega endi Olmaliq bemalol chempion boʻla oladi tarkib murabbiy moliyaviy tomon hammasi yetarli menimcha imkoniyayti
Qiyen masala akam bu Ispaniya Italiya emas
   
20 апр 19:47:25
Санжар
Burhonbek Abdumo'minov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Nima deyish mumkin
Уйгонди дувдим яна ухлаб колди))))
   
20 апр 19:30:26
BOBURXON..
Soʻgʻdiyonada yaxshiyam ligionerlar bor
   
20 апр 19:17:47
Санжар
Пахтакор ва Сугдиена уйгонди
-1   
20 апр 20:20:16
Dilshod Yigitaliyev
Окмк яшшаворийлвр
-1   
20 апр 19:21:42
Ravshan Nabiyev
Burhonbek Abdumo'minov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Olmaliq chempion hudohohlasa
Qiyen masala yov Bu erda akalari Pahtakor Nasaf turgan joyga Agmk qiyen
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика