UZ

Сўнгги янгиликлар

20:35Суперлига. ОКМК – "Насаф" 1:1   1 20:24Суперлига. Бир киши кам "Бунёдкор" "Машъал"ни мағлуб этди  4 20:15Ла Лига. "Реал" ва "Барселона" ўртасида "Эл Класико" бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  79 18:28Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Шомуродовдан дубль!  35 18:23Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади  106 18:12"Қайрат" сўнгги турда "Астана" билан дуранг ўйнаб, 5-марта Қозоғистон чемпиони бўлди  1 17:57"Астон Вилла" — "Ман Сити" ва "Арсенал" — "Кристал Пэлас" ўйини учун таркиблар маълум  0 16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  3 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  6 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0 13:12"Нефтчи" меҳмонда "Шўртан"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0 10:48"Бавария" топ-5 лига клублар орасида тарихдаги энг яхши натижани қайд этди   27

Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади Янгиликлар

Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади

Суперлига 26-туридан ўрин олган марказий баҳс давом этмоқда.

Суперлига

26-тур

ОКМК – "Насаф" 1:1 

Олмалиқ. ОКМК спорт мажмуаси. 16:30

Гол: Нодир Абдураззоқов (Саидафзалхон Ахроров) 54' – Драган Черан (Ойбек Бозоров) 80'

Бош ҳакам: Аскер Нажафалиев

Ёрдамчи ҳакамлар: Тимур Гайнуллин, Ислом Азимов

Захира ҳаками: Алишер Абдувоҳидов

Назоратчи: Жаҳонгир Саидов

VAR: Акобирхўжа Шукуруллаев

AVAR: Амир Галеев

Комиссар: Маъмур Султонов

ОКМК: 35.Жавоҳир Илёсов, 5.Гиорги Папава (30.Аброр Саримсоқов, 87), 6.Авазбек Ўлмасалиев, 7.Дилшод Аҳмадалиев, 8.Азиз Холмуродов (27.Али Абдураҳмонов, 76), 10.Хуршид Ғиёсов (99.Асад Собиржонов, 83), 11.Рубен Санчес, 15.Ойбек Рустамов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 21.Саидафзалхон Ахроров (19.Аҳмадулло Муқумжонов, 76), 77.Нодир Абдураззоқов (16.Наоки Сенага, 83).

Захира: 88.Ҳамидулло Абдунабиев, 13.Элдор Бегимов, 18.Иброҳим Йўлдошев, 28.Арихиро Сентоку.

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 2.Алибек Давронов, 7.Аденис Шала (22.Игорь Голбан, 68), 8.Зафармурод Абдирахматов, 10.Драган Черан, 14.Шароф Муҳиддинов, 18.Ҳусайн Норчаев (19.Стефан Чолович, 73), 24.Сардор Баҳромов, 34.Шерзод Насруллаев (9.Жавоҳир Сидиқов, 73), 77.Ойбек Бозоров, 92.Умар Эшмуродов.

Захира: 1.Олександр Воробей, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 17.Суҳроб Нуруллоев, 20.Юсуф Отубанжо, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 55.Диёр Абдуназаров.

Огоҳлантиришлар: Ойбек Бозоров (37), Рубен Санчес (44), Нодир Абдураззоқов (55), Абдувоҳид Неъматов (73).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! 

90+4. Ууух! Муқумжоновнинг бурчак зарбасидан тепган тўпи дарвозага кириб кетишига бир бахя қолди, тўп устунга тегди. 

90+3. Ууух! Драган Черан ичкарига кириб борди, бироқ шерикларига берган паси ўхшамади. 

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

90. Ууух! Чераннинг узоқдан йўллаган зарбасига сал аниқлик етишмади. 

87. ОКМКда ўзгариш: Папава ўрнига Саримсоқов туширилди. 

86. "Насаф" ҳужумларни кучайтирган ҳолда ғалаба сари интилмоқда. 

83. ОКМКда 2 та ўзгариш: Абдураззоқов ўрнига Сенага, Ғиёсов ўрнига Собиржонов баҳсни давом эттиради. 

82. Гол урган футболчида офсайд йўқ. Ундан олдинги пас VAR'да текширилди. Давом этамиз. 

80. ГОЛ! Бозоровнинг узатмасидан сўнг Черан бош билан тўп киритиб, ҳисобни тенглаштирди — 1:1!  

76. ОКМКда 2 та алмаштириш: Ахроров ўрнига Муқумжонов, Холмуродов ўрнига Абдураҳмонов ўйинга қўшилди. 

73. Неъматов тўпни шеригига ошириш чоғида хато қилди ва тўпни жарима майдончаси ташқарисидан қўл билан уриб юборди, ҳакам дарвозабонга сариқ карточка берди. ОКМК жарима зарбасига эга бўлди. 

72. "Насаф"да 2 та алмаштириш: Насруллаев ўрнига Сидиқов, Норчаев ўрнига Чолович майдонга тушди. 

68. "Насаф"да ўзгариш: Шала ўрнига Голбан туширилди. 

65. Хуршид Ғиёсов бирга-бир вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди, бироқ сўнгги паллада Умар Эшмуродов тўпни эгаллаб олишга эришди. 

60. Абдураззоқов Черан билан тортишиб қолди. Ҳакам футболчиларни тинчлантирди. 

58. Ууух! Насруллаевнинг зарбасидан сўнг дарвозага кириб кетаётган тўпни Ахроров қайтаришга эришди! Даҳшат! 

57. Уууух! Ўлмасалиевнинг хатосидан кейин Норчаев чап оёқда зарба йўллади, Илёсовдан сэйв! 

55. Абдураззоқов голни либосини ечган ҳолда нишонлагани учун огоҳлантирилди. 

54. ГОЛ! Ахроровнинг узатмасидан сўнг Абдураззоқов ҳисобни очди – 1:0!

53. Зарбаа! Рустамовнинг зарбаси яна ҳимоячиларга тегиб қайтди. 

49. Зарбааа! Ғиёсовнинг айланма зарбасидан кейин Неъматов тўпга эга чиқди. 

48. Абдураззоқовнинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан кейин тўп қаршиликлар томонидан узоқлаштирилди. 

46. Иккинчи таймга старт берилди. Уни "Насаф" бошлаб берди. 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб очилмади. Танаффус! 

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди. 

44. Рубен Санчес Баҳромовга нисбатан қўпол ўйнагани учун сариқ карточка олди. 

42. Зарбааа! Аденис Шала яқин масофадан зарба йўллади, аммо Илёсов ўз ўрнида! 

41. Ойбек Рустамов майдон марказида Драган Черанни йиқитди. 

39. Зарба! Абдирахматовнинг узатмасидан сўнг Ночраев бош билан зарба берди, тўп Илёсовда. 

37. Катта тезликда олдинга ўтаётган Аҳмадалиевни ортдан туриб йиқитган Ойбек Бозоров огоҳлантирилди. 

34. Холмуродов финт билан чиройли ўйнашга уринди, аммо пас анча ноаниқ эди ва унга Ғиёсов улгурмасди. 

31. Бозоровнинг узатмасидан сўнг жарима майдончаси ичида Шала ва Аҳмадалиев бироз тўқнашди, қаршиликлар вакилига тўпга улгурмади. 

28. Марказий учрашув мақомига яраша давом этмоқда — жанговар баҳс. 

24. Рустамов Норчаевга нисбатан жуда қўпол ҳаракат қилди, жарима зарбаси белгиланди. 

22. Ууух! Холмуродов дарвозабон билан бирга-бир ҳолатга чиқиб бориб зарба йўллади, бу тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди, Санчес улгурмай қолди. 

20. Ууух! Санчеснинг қулай пасидан сўнг Рустамов дарвозани пойлашга ҳаракат қилди, бироқ тўп ҳимоячига тегиб қайтди. 

17.  Ууух! Ҳаволатиб амалга оширилган узатмадан сўнг тўп Ўлмасалиевга қадар етиб келди, ҳимоячининг зарбасини Неъматов бартараф қилди. 

15. Зарбааа! Ойбек Бозоров ўнг қанотда кучли зарба берди, сал аниқлик етишмади.

14. Ислом Тўхтахўжаев ўйин қоидасини бузди ва огоҳлантирилди. 

12. Зарбааа! Норчаевнинг чамаси 20 метрдан берган зарбасини Илёсов бартараф этди! Яхши зарба — чиройли сэйв! 

11. Шала ва унинг шериклари ўзаро паслашган ҳолда жарима майдончаси ичига ёриб киришга уринди, аммо ҳозирча ҳужум муваффақиятсиз якун топди. 

8. Аҳмадалиевнинг қанотдан ошириб берган тўпини Абдирахматов дарвоза яқинидан узоқлаштирди. 

6. Зарба! Ғиёсовнинг пасидан сўнг Санчес зарба йўллади. Яхши вазият эди, бироқ бу дарвозабонга қийинчилик туғдирмади. 

3. Зарба! Ҳимоячилар қайтарган тўп Шароф Муҳитдиновга келиб тушди. Тажрибали ярим ҳимоячининг зарбаси ўта ноаниқ чиқди. 

1. Учрашув бошланди! 

- Ўйин 16:30 да бошланади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+15   
26 окт 18:25:16
barselona7
Нефтчи мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Ниҳоят сиз кутган воқеа содир бўлди. Энди ҳаммаси Нефтчини ўз қўлида. Тактикангга урай Рўзиқул бериб қўйди ҳаммасини.
+10   
26 окт 18:30:49
Тохир Гайибов
Футболни ОКМК бн Насаф уйнади,охирида НЕФТЧИ ЮТДИ!!!
+9   
26 окт 17:57:10
Зоиржон Капаянги.
Бу ўйинни ОКМК мухлисларидан кўра Нефтчи мухлислари кўпроқ кузатаётган бўлса керак.
+8   
26 окт 18:31:06
Supper Liga
Qoil Mirjalol Qosimov ! Bravo !
+8   
26 окт 18:22:55
Isroiljon Qosimov
Нефтчи ютди
+8   
26 окт 15:50:13
Абдугаффор . N
Окмк га омад ёр булсин!
+7   
26 окт 17:42:54
barselona7
Ҳали вақт бор. Охиригача умид қиламиз. Аммо ютқазиб қўйса Насақ иккинчи ўриндан ҳам қуруқ қолади. Тактикангга урай Рўзиқул ол майдондан Черанни бир киши кам ўйнаяпти жамоанг кўрмаяпсанми?
+6   
26 окт 18:05:47
Leicester City
Nasaf darvozaboni oddiy vaziyatda xato qilyapti.
+6   
26 окт 18:03:54
Isroiljon Qosimov
Неъматовдан навбатдаги қовун,яхшиям гол бўлмади.Бу йилги НАСАФНИНГ ва Бердиевнинг ЭНГ катта хатоси Неъматовга ишониб дарвозабон олмагани.Айниқса,ОЧЛда каттиқ панд берди Абдувоҳид.
+6   
26 окт 17:43:04
nasaf
Шу йилги Насафни трансферлари катта хато экан барчаси
+5   
26 окт 18:31:31
Мирзохон
Буёғига Насаф учун ҳам Нефтчи учун ҳам ҳар бир ўйин ФИНАЛ! Омад ҳар учаловига, кучлиси муносиби чемпион бўлсин!
Нефтчи чемпион бўлишини Аллоҳдан сўраб қоламан.
+5   
26 окт 18:03:01
Supper Liga
Abduvoxid deganini Termaga yaqinalshtirmaslik kerak. Bu sezon qilgan xatolarini boshqa varatalar faoliyati davomida xam qilmaydi
+5   
26 окт 16:04:27
Тўлқин Хайит
Ҳалол ўйин бўлсин зўри ютсин, зеро барака ҳалоликдадир. Чиройли ўйин тарафдоримиз.
+4   
26 окт 19:06:17
NASAF-97
NASAF QULDAN KELGANCHA XARAKAT QILMOQDA.CHEMPION BULSA XAM BULMASA XAM..BIZ SEN BILAN NASAF.
+4   
26 окт 18:52:39
Баходир Милан
Supper Liga фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Paxtakor Xalq jamoasi ! Omad Paxtakorga xam
СССР пайтида бутун Ўзбекистон номидан қитнашганда халқ жамоаси эди чунки мамлакатдан бир ўзи олий лигада ўйнаган мустақилликдан кейин хамма вилоятни ўзи жамоаси бор бутун халқни номидан гапирманг огайни халқ жамоаси тугаганига 35 йил бўлди!!!!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика