UZ

Сўнгги янгиликлар

23:54"Барселона"га "Камп Ноу"да ўйнашга рухсат беришмади. Стадионда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиши мумкин  0 23:41Ла Лига. "Леванте" – "Реал Мадрид". Таркиблар аниқ!  2 23:21Англия лига кубоги. "Ливерпуль" – "Саутгемптон" ва "Линкольн Сити" – "Челси" учрашувлари учун таркиблар аниқ  0 22:52Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга ютқазди  2 22:27Биринчи лига. "Локомотив"лардан 5тадан гол, Бухоро дербисида талабалар ғолиб ва бошқа натижалар  0 22:03Неймар "Олтин тўп" натижалари ҳақида: "Рафиньянинг 5-ўринда туриши - шунчаки масхарабозлик"  7 21:35U-21 биринчилиги. Пешқадамлардан дуранглар, Фарғонада 4:4 ва бошқа натижалар  0 20:54Лапорта "Реал"нинг "Олтин тўп"ни бойкот қилиши ҳақида: "Спортда ютқазишни ҳам билиш керак"  41 20:25FIFA клубларни қўллаб-қувватлаш дастурини эълон қилди. Суперлига клублари қанча пул ишлаб олади?  2 20:00Аморим: "Моуринью – португалиялик энг яхши мураббий"  0 19:38"Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашуви чипталари қачон сотувга чиқади?  7 19:13"France Football" бош муҳаррири: "Дембеле "Олтин тўп" учун сўровномада катта устунлик билан ғалабага эришди"  7 18:45Артём Петросян: "Оддий вазиятларда тўпни йўқотяпмиз. Ҳамма ишлаган режаларимизни эсдан чиқариб юбордик"  4 18:32Шавкат Юсупов: "Олимпик" етарлича муаммолар туғдирди"  5 18:20"Барселона" Рэшфорднинг ҳуқуқларини сотиб олишга тайёр  4

Суперлига. Мусобақа формати ўзгаради Янгиликлар

Суперлига. Мусобақа формати ўзгаради

Шу йилнинг 19 сентябрь куни Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Coca Cola Суперлигаси бош мураббийлари ҳамда ташкилот Ижроқўми аъзолари билан йиғилиш ўтказганди.

"Мазкур йиғилишда мураббийлар томонидан чемпионат учрашувлари сонини ошириш масаласи ҳам кўтарилди. Айримлар таклифига кўра, бунинг учун лигада жамоалар сонини 16 тага етказиш керак. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси эса Суперлига ва Про лига ўртасидаги спорт принципларини ҳурмат қилишга чақириши барчага маълум. Ўйинлар сонини эса бошқа йўл билан ҳам ошириш имконияти мавжуд. 

Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ таклиф ишлаб чиқди. Тез орада у муҳокамага қўйилади. Таклиф этилаётган форматда илк навбатда футбол мухлисларининг хоҳиш-истаклари инобатга олинган. Яъни, бунда марказий ўйинлар сонини кўпайтириш ҳамда ўткинчи ўйинлар сонини камайтириш масаласи асосий планга олиб чиқилган. 

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси нафақат 16, балки 18 талик лигани ҳам амалга тадбиқ қилиши мумкин. Бироқ бунинг учун Ўзбекистонда лицензиялаш талабларига тўлиқ жавоб берадиган камида 20-22 та клуб мавжуд бўлиши керак. Айни вақтда эса бизда бундай клублар сони 12-14 тани ташкил қилади. Телетрансляциялардан пул ишлаш ҳамда фойдани жамоалар ўртасида тақсимлаш даражасига етиб борилгунига қадар биз лигани кучайтиришнинг бошқа муқобил вариантларини излашга мажбурмиз", – дейилади ЎзПФЛ хабарида.

Аввалроқ Шаҳбоз Беғамов Telegram'даги сафифасида жамоалар сони ошиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика