Суперлига. "Машъал" — "Сўғдиёна" ўйини Жиззахда ўтказилади

Omonjon To`xtamirzayev
13 мар 2025
Муборак клуби ўзининг уй учрашувларини ОКМК стадионида ўтказиши лозим.

Бунда клуб стадиондан ижара асосида фойдаланади. 

Табиийки, ўз майдонида тўп ўйнамаётган жамоа учун расмий учрашув ташкилотчилиги айрим муаммоларни келтириб чиқаради. Шуни инобатга олган ҳолда "Машъал" ўз ташаббуси билан Сўғдиёна клубига таклиф билан чиқди ва 3-тур доирасидаги ўйинни Жиззахга кўчиришни Лигадан сўради.

Ҳар икки томон ўзаро келишиб олгани инобатга олиниб, Суперлига 3-туридан жой олган "Машъал" — "Сўғдиёна" беллашуви Жиззах шаҳрида бўлиб ўтади.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: ЎзПФЛ