UZ

Сўнгги янгиликлар

20:40ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет бешинчи учрашувда дуранг ўйнади ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди  95 19:57"Челси" дарвозабони Санчес "Барса"га қарши 3:0 дан сўнг Ямаль ҳақида: "Кукурелья уни чўнтагида сақлади"  20 19:03Ширер "Барса"нинг "Челси"га қарши баҳсдаги ҳимояси ҳақида: "Майдонда гўё тўртта манекен тургандай эди"  14 17:23"ФИФАнинг Роналдуга бўлган алоҳида муносабати ҳакамлар ишончи ва обрўсини издан чиқаради". Журналист Уинтер Криштианунинг шартли дисквалификацияси ҳақида  22 16:48Неймар яна жароҳат олди ва бу йил бошқа майдонга тушмайди  7 15:05Икром Алибоев: "Ҳар ким кўрпани ўзи томонга тортаверса, у йиртилиб кетади"  8 14:04Хаби Алонсо: "Ҳар қандай жамоада энг муҳими – футболчилар"  1 13:00"Челси" Мареска истагандек ўйин кўрсата олди, "Барселона" эса ўзига ўхшамаяпти. Каталонияликларнинг "Стэмфорд Бридж"даги мағлубияти ҳақида  11 12:50Икром Алибоев: "Ўтган йили шунчалик умидсиз эдимки, футболга қандай қайтиш ҳаёлида юрдим"  10 12:43Илк бор Суперлига баҳсини аёл ҳакамлар жамоаси бошқаради  14 12:20Энцо Мареска: "Челси" 11га 11да ҳам яхши ўйнади. "Барса" тўпсиз ўзини яхши ҳис қилмайди"  17 11:36"Барселона" "Челси"га қарши сўнгги 10та ўйинда фақат бир марта ғалаба қозонган  22 10:55"Шўртан" ҳимоячисига Суперлиганинг икки клубидан қизиқиш бор  2 10:29Суперлиганинг сўнгги турида ишловчи ҳакамлар маълум. Илк бор аёл ҳакам учрашувнинг бош ҳаками бўлади  4 10:08Эрон жамоаси Суперлиганинг энг яхши футболчиларидан бирини сотиб олиши мумкин  8

Суперлига. Кимнинг дарвозасига пенальти тепилмаяпти? Янгиликлар

Суперлига. Кимнинг дарвозасига пенальти тепилмаяпти?

Coca Cola Суперлиганинг 15-тури ортда қолди.

Ўтказилган 105 ўйинда ҳакамлар 54 бор 11 метрли нуқтага ишора қилишди. Олдинроқ пенальтидан энг кўп фойдаланган жамоалар ҳақида маълумот бергандик. Энди жабрдийдаларга тўхталамиз.

Ўтган йилга нисбатан кўпроқ пенальти тепаётган "Сурхон" айни пайтда ундан энг кўп азият чекаётган клуб бўлиб турибди. Термизликлар дарвозасига бугунгача 9 бор 11 метрли жарима белгиланди (улардан 7 таси голга айланган).

3-ўринда яна сенсацион равишда "Пахтакор" қайд этилган. Ҳакамлар жами 6 бор "шерлар" дарвозасига пенальти белгилаган бўлса, улардан 3 таси голга айланди. 

ФАКТ: 2021 йилги мавсумда "Пахтакор" дарвозаси томон фақат 1 бор пенальти тепилган, аммо зарба муваффақиятсиз чиққан эди (яъни, амалдаги чемпион ўтган мавсумда 11 метрли нуқтадан умуман гол ўтказмаган).

"Навбаҳор" жарима майдонидаги нуқтани бу йил фақатгина Акобирхўжа Шукуруллаев кўрсатди. 

ФАКТ: Ўтган мавсумнинг 5-турида Фирдавс Норсафаров "Навбаҳор" дарвозасига "11" белгилаган вазият катта жанжалга сабаб бўлганди ("Пахтакор" билан ўйинда). Шундан кейин ўтказилган 36 турда Ўткир Юсупов дарвозаси томон атиги 2 марта пенальти қўйилди.

Демак, Самвел Бабаян ўз шогирдларига жарима майдонида тоза ўйнашни ўргата олибди.

2022 йил бу борада фақатгина "Металлург" "Навбаҳор"дан тозароқ ўйнаяпти. Ҳозирча бекободликлар дарвозасига пенальти тепилгани йўқ.  

Тўлиқ жадвал (Нарзулла Сайдуллаев билан биргаликда тайёрланди):


клуб номипенальтигол
1"Сурхон"97
2"Қизилқум"
75
3"Пахтакор"63
4"Динамо"65
5"Олимпик"63
6"Нефтчи"43
7"Локомотив"
33
8"Бунёдкор"32
9"Сўғдиёна"32
10АГМК
22
11"Насаф"22
12"Қўқон-1912"22
13"Навбаҳор"11
14"Металлург"00


Шунингдек, пенальти қайтариш борасида Санжар Қувватов бошқа ҳамкасбларига мастер-класс кўрсатяпти. "Пахтакор" посбони ўз дарвозасига тепилган иккала пенальтини ҳам бартараф қилди.

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФА| футбол АНАЛИЗИ 

Муаллиф :
Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика