UZ

Сўнгги янгиликлар

13:52Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!  4 13:30Кроос ЖЧ-2026 форматига қарши чиқди: "5:0 ёки 6:0 ҳисобидаги ғалабаларни эмас, сифатли ўйинларни кўришни истайман"  4 13:05Йилнинг охирги ўйинлари TVCOM'да  0 12:57"Арсенал" ва "Манчестер Сити" собиқ футболчиси "Кан" бош мураббийи этиб тайинланди  1 12:31Ўзбекистон U-18 терма жамоасининг Туркияга йўл оладиган таркиби эълон қилинди  1 12:15Маурицио Сарри юрагидан операция қилинди  0 11:52Кореяга кетиши кутилган футболчи "Сўғдиёна" билан шартномасини узайтирди  1 11:29Артета қишки трансфер ойнасида "Арсенал" таркибини кучайтиришга бел боғлади  2 11:05Бугун Қатарга қарши ўйнаймиз  3 10:21Расман. "Локомотив" ва "Сўғдиёна" каби жамоаларни бошқарган мураббий Пролига клуби бош мураббийига айланди  2 09:52Фарғона вилояти кубоги-2025. Финал учрашуви бўлиб ўтди  3 09:23"Реал" энг ёмонлар орасида иккинчи бўлди  1 08:54"Олимпик" собиқ бош мураббийи "Бухоро"да иш бошлайди  3 08:25Хуршид Ғиёсов: “Кучли амбицияга эга клуб сафида тўп тепиш мен учун шараф”  5 07:55Пролига дебютанти бир қатор тажрибали футболчилар билан шартнома имзолади  8

Суперлига ҳакамлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди Янгиликлар

Суперлига ҳакамлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан юртимиздаги ҳакамлар савиясини ошириш ва футбол учрашувларини сифатли бошқарилишини таъминлаш мақсадида, бир қатор чора тадбирлар амалша оширилмоқда.

Ана шу мақсадда “Бунёдкор” стадионида Суперлига ҳакамлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Суперлиганинг 3та тури давомида ҳакамлар томонидан йўл қўйилган хато ва камчиликлар таҳлил қилинди.

Йиғилишда Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ҳакамлар ва назоратчилар бўлими бошлиғи Маъмур Саидқосимов, ФИФА рефериси Равшан Эрматов ва ФИФА инструктори Фарҳод Абдуллаев йиғилганларга ҳакамлар томонидан Суперлига учрашувларида йўл қўйилган хатоларни намойиш қилиб, келгуси учрашувларда бу каби хатоларнинг олдини олиш ва ҳакамлик борасида камчиликларга йўл қўймаслик борасида амалга оширилиши керак бўлган зарур чора-тадбирлар ҳақида сўз юритишди.

Куннинг иккинчи қисмида Суперлига ҳакамлари учун майдонда турли баҳсли вазиятлар яратилди. Ҳакамлар эса бу вазиятлар бўйича қарорлар чиқаришди. Барча жараён видеотасвирга олиниб, кейин ҳакамларга секинлаштирилган ҳолда вазиятлар намойиш қилинди. Ҳар бир ҳакам қарор чиқариш жараёнида йўл қўйган камчиликларини кўриб, ўзи учун тегишли хулосалар чиқариб олди.

Бу каби йиғилишлар мавсум давомида мунтазам равишда ўтказиб борилиши режалаштирилган.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика