Суперлига. Эртага "Пахтакор" сариқ, "Сўғдиёна" оқ-кўк рангли либосда майдонга тушади
01 мар 2018 19:38
Янгиликлар
Суперлига. Эртага "Пахтакор" сариқ, "Сўғдиёна" оқ-кўк рангли либосда майдонга тушади
Бугун "Пахтакор" - "Сўғдиёна" баҳсидан олдин ўйиндаги ташкилий масалаларга бағишланган тадбир ўтказилди.
Бу ҳақда "Пахтакор" матбуот хизмати хабар берди.
Унда ўйинга ПФЛ томонидан тайинланган комиссар, ҳар икки жамоа масъул вакиллари иштирок этишди. Беллашувни юқори савияда ташкил қилишга ёрдам берадиган митингда турли ташкилий жиҳатлар муҳокама қилинди. Унинг якунида жамоалар эртага қандай рангли либосларда майдонга тушишига ҳам аниқлик киритилди. "Пахтакор" сариқ рангли либослардан фойдаланади. Дарвозабон эса қизил либосда ўйнайди. Меҳмонлар оқ-кўк либосларда майдонга тушадиган бўлишди, - дейила пойтахтликлар расмий сайтидаги хабарда.

"Пахтакор" ва "Сўғдиёна" жамоалари ўртасидаги учрашув 2 март, жума куни "Пахтакор" стадионида 20:00да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди
"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди
Фикрлар