UZ

Сўнгги янгиликлар

12:27"Олтин бутса" учун кураш якунига етди. Жадвал билан танишинг  0 12:16Польшада бўлиб ўтаётган U-20 жаҳон чемпионатига атрофлича назар  1 12:13"Бавария"нинг яна бир етакчи футболчиси жамоадан кетиши мумкин  2 12:11"Насаф" - "Локомотив" 0:1. Гол ва хавфли вазиятларни томоша қилинг  1 12:03"Манчестер Сити" Бельгия терма жамоаси футболчисини сотиб олмоқчи  1 11:56Olamsport: Исроил Мадримовнинг жанг санаси маълум, бугун 8 боксчимиз финалда жанг қилади  1 11:49Ўзбекистон Лига кубоги. 1-турнинг бошланиш вақтлари  7 11:44Эктор Купер миллий терма жамоага жалб қилинган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Таркибда янги номлар бор  134 11:35Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 11:32Отабек Шукуров ва "Шаржа" чемпионликни қандай нишонлади?  4 11:10Роналду сўнгги 12 йилда биринчи марта мавсум тўпурарлари учлигига кирмади  10 11:06"Металлург" - "Бунёдкор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  5 11:03Карикатура: "Қизил қуш" ва "кўршапалак" "Барса"ни треблдан маҳрум қилди  7 10:48"Пахтакор" - АГМК 4:1. Барча голларни томоша қилинг  6 10:45"Ливерпуль" Салоҳга жароҳат етказган Рамосни сотиб олмоқчи эмас  14

Суперлига. "Динамо" - АГМК ўйинига оид маълумотлар Янгиликлар

Суперлига. "Динамо" - АГМК ўйинига оид маълумотлар

Теглар :  ДинамоАГМК
Бугун Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган яна иккита учрашув бўлиб ўтади.

Самарқандда "Динамо" Олмалиқ шаҳрининг АГМК клубини қабул қилади. Учрашув 17:30да бошланади. Қуйида ўйинга оид баъзи маълумотларни келтириб ўтамиз. 

"Динамо"

- "Динамо" жадвалда 9 очко билан 7-ўринда боряпти. Жамоа иккита ўйинда ғалаба қозонимб, уч бор дуранг ўйнади. Шунингдек, икки марта мағлуб бўлди. Тўплар нисбати 8-9. 

- "Динамо" охирги 3 турдан бери юта олмаяпти. Самарқандликлар "Андижон" ва "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, "Пахтакор"га имкониятни бой беришди. Қизиғи шундаки, "Динамо" охирги учта ўйиндан бери ўз дарвозасидан 2тадан гол ўтказиб юборяпти.

- "Динамо"нинг охирги иккита учрашуви бир хил натижа билан якун топди - 2:2. 

"Динамо" ўз майдонида тўртта учрашувда майдонга тушиб иккитадан ғалаба ва дуранг қайд этди. Жамоа Самарқандда ҳали ютқазгани йўқ. 

"Динамо" шу пайтгача АГМК билан жами 18 марта ўйнаб, шундан олтитасида зафар қучган. 

АГМК

- Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК 7 очко билан 11-ўринда боряпти. Бу жамоа иккита ўйинда ғалабага эришиб, бир марта дуранг ўйнади ва тўртта беллашувда мағлуб бўлди. Тўплар нисбати 11-11. 

- АГМК кетма-кет учта мағлубиятдан сўнг ўтган тур ғалабага эришди. Жамоа ўз майдонида "Сурхон"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

- Бугун АГМК сафарда тўртинчи ўйинини ўтказади. Жамоа бунгача бўлиб ўтган учта учрашувнинг ҳаммасида ютқазган. 

- АГМК сафарда "Қизилқум", "Локомотив" ва "Насаф"га имкониятни бой берди. 

АГМК сафар ўйинларида атиги 2та гол уриб, ўз дарвозасидан 9 бор тўп олиб чиқди. 

АГМК сафарда бирорта ҳам очко қўлга киритмаган иккита жамоадан бири бўлиб турибди. Яна бири "Сўғдиёна". 

Охирги 5 ўйин 

2017 йил. "Динамо" - АГМК 1:0 

2015 йил. "Динамо" - АГМК 1:1 

2014 йил. "Динамо" - АГМК 2:1

2013 йил. "Динамо" - АГМК 0:0 

2012 йил. "Динамо" - АГМК 0:1 

Самарқандда бўлиб ўтган охирги бешта ўйиннинг иккитасида "Динамо" зафар қучган. Яна иккита ўйинда дуранг қайд этилган ва бир марта олмалиқликлар уч очко билан қайтишган.

Рейтинг:    

Фикрлар

+2   
11 май 14:49:50
Kuno‘g‘lon
Dinamoga azaldan muxlisman, axir, jamoa viloyatimiz futboli yuragi. 2006-2010-yillarda studentligimda maydondan kuzatardim. Endi Kattaqo‘rg‘ondan borib kelishga vaqt to‘g‘ri kelmayapti. Lekin shunisi aniqki, bu mavsum Dinamoga qaytadan muxlis bo‘ldim. Mehrim yanada ortdi. Dinamo o‘yinlari Rostov o‘yinlariga o‘xshayapti, endi Rostov Dinamodan o‘rnak oladigan payt ham keldi.
+1   
11 май 14:36:46
Zaripov Ulug'bek
Dinamoga omad,
   
11 май 14:10:25
Ulugbek_MYU
Мавзудан ташкариДибала АПЛ клуби билан келишувга эришди
Туриннинг "Ювентус" клуби ҳужумчиси Пауло Дибала фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да давом эттиради.

Бу ҳақда трансферлар бўйича эксперт англиялик Ян МакГэрри хабар тарқатди.
Унинг айтишича, манкунианликлар аргентиналик футболчининг шу ёзда «Олд Траффорд»га кўчиб ўтиши борасида келишувга эришишган. Трансфер нархи 100 миллион еврога тенг, бу Дибаланинг шартномасида кўрсатилган товон пулидир.
Манба: Bild
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг