Суперлига. Бугун бизни Марказий учрашув кутмоқда

Khoja
20 ноя 2025
Бугун Суперлиганинг 29-тури давом эттирилади.

Кун давомида мухлислар иккита учрашувга гувоҳ бўлишлари мумкин. Куннинг илк баҳси Сурхондарёда бўлиб ўтади. Унда "Сурхон" ОКМКни қабул қилади. Учрашув 16:00 да старт олади. Куннинг иккинчи баҳсида эса "Пахтакор" ва "Насаф" ўзаро баҳс олиб боради. Учрашув 18:15 га белгиланган.

"Сурхон" – ОКМК

20.11.2025

Бош ҳакам: Аскер Нажафалиев

Ёрдамчи ҳакамлар: Руслан Самандаров, Амал Султонов

Захира ҳаками: Шоҳинур Бойматов

Назоратчи: Зокир Қодиров

VAR: Найим Қосимов

AVAR: Элнур Дониёров

Комиссар: Шоҳруҳ Саид


"Пахтакор" – "Насаф"

20.11.2025

Бош ҳакам: Ильгиз Танташев

Ёрдамчи ҳакамлар: Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин

Захира ҳаками: Жасур Мухторов

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров

VAR: Абдурашид Худойберганов

AVAR: Розиябону Юсупова

Комиссар: Владимир Назаров


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia