UZ

Сўнгги янгиликлар

19:17Coca Cola Суперлига 9-тур ўйинлари бошланиш вақтлари  0 19:10Азар навбатдаги учрашувни ўтказиб юборишга яқин, унинг соғлиғида муаммолар бор  0 19:00Olamsport: Конор нимани орзу қилганини айтди, Хабиб бу йил жанг қила олмаса керак ва бошқа хабарлар  0 18:51Карикатура: "Милан" "Ювентус"нинг 2та голига 4та гол билан жавоб берди  1 18:42Ўзбекистон МТЖ Тошкентда Эрон билан ўртоқлик ўйини ўтказади  11 18:33“Бунёдкор-W” — “Локомотив-W” учрашуви қолдирилди   0 18:30Калу "Герта"ни тарк этди  0 18:10Вагнер Лав "Қайрат" билан ярим йиллик шартнома имзолади  1 17:56"Бавария" Мартинесни қўйиб юборишга тайёр  0 17:45ПРО лига. 2-турнинг учта ўйинидан ОНЛАЙН НАТИЖА  5 17:36Карикатура: "Милан" "Ювентус" ва "Лацио"ни таслим қилди  5 17:34Расман: "Лейпциг" "Зальцбург" форварди Хван Хи Чхан билан шартнома имзолади  8 17:14Суперлига. Тур футболчиси - Фарруҳ Сайфиев  0 16:48Расмий хабар: Жасурбек Яхшибоев бошқа клубга кўчиб ўтди  28 16:43Суперлига. Тур мураббийи - Вадим Абрамов  2

Суперлига битта шаҳарда давом этадими, ўйинларга ОАВ киритиладими, ПРО-лига қандай бўлади? Диёр Имомхўжаев билан эксклюзив суҳбат Янгиликлар

Суперлига битта шаҳарда давом этадими, ўйинларга ОАВ киритиладими, ПРО-лига қандай бўлади? Диёр Имомхўжаев билан эксклюзив суҳбат

Хабарингиз бор, Республика махсус комиссияси 2020 йил 5 июндан бошлаб Ўзбекистон профессионал футбол лигаси чемпионатларини томошабинлар иштирокисиз давом эттиришга рухсат берилганини эълон қилди.

Шу муносабат билан ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаевга ўзимизни қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдик.

- Суперлига уй сафар тизимида давом этадими?

- Биз ишлаб чиққан режага кўра Суперлига учрашувлари уй-сафар тизимида давом эттирилади.

- Суперлига ўййинларини ёритишни истаган ОАВ ўинларга киритиладими?

- ОАВ ҳақида ҳам ўйлаганмиз. Уларга ҳам карантин қоидалари тақдим этилади, протоколга тўлиқ амал қилинади. Қайси жойдан кирилади, қайси жойдан чиқишади барчаси тартибли бўлади. Шу талабларга амал қиладиган ОАВ вакиллари ўйинларга киритилади.

- Бешта ўзгаришга рухсат бериладими?

- Бешта ўзгаришга рухсат берилади, лекин 3та имкониятда. Яъни бир жамоа ўйин давомида 3 марта ўзгариш учун пауза олади. Таймлар орасида ҳам футболчини алмаштириш мумкин. Шуни таъкидлаш лозимки, 5 футболчини ўзгартириш имконияти биринчи давра якуни, 13-турга қадар рухсат берилади.

- Суперлига баҳслари бошлангач, худо кўрсатмасин қайсидир футболчи ёки мураббийдан вирус чиқса бутун жамоа карантинга олинадими?

- Бу саволга жавобни аниқ билмайман. Лекин катта эҳтимол билан шундай бўлади. Бу нарсани Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги билан биргаликда ҳал қилишимиз керак. Айни пайтда Навоийда хизмат сафаридамиз, Тошкентга қайтганимиздан кейин улар билан учрашиб, барчасини келишиб оламиз.

- Тўрт даврадан иборат ПРО-лига тақдири нима бўлади?

- Хабарингиз бор, 2020 йилги ПРО-лига ҳали бошланмаган. Шу боис ушбу лига клублари бош мураббийлари билан гаплашиб, форматини ўзгартирамиз ва чемпионат баҳслари қачон старт олишини алоҳида эълон қиламиз.



Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: +31   

Фикрлар

+8   
30 май 09:50:55
● Khorezm United ●
Poytaxt jamoalari uchun jonim fido deydigan hakamlarimiz katta sahnaga chiqishi kutilayotgan "Suppper" ligamiz boshlanarkanda!
+4   
30 май 10:33:01
UzBekistanTEAMFCc
Энг қийини билетфурушларга қийин бўлади.
+3   
30 май 12:14:45
Набижон Темиров
UzBekistanTEAMFCc фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Энг қийини билетфурушларга қийин бўлади.
Қайси вилоятдалигини хам ёзиб қўймабсиз,хойнахой Тошкенда бўлмаса керак.....,
+3   
30 май 11:03:13
O'zbek futboli XD
Va nihoyat Super liga o'yinlari boshlanvotti
Endi Superligani Super translatsiyani qilish xaqida o'ylash kere.
O'zbek muxlislari endi ekran qarshisida o'tiradi sifatli translatsiyani kutadi shunga yarasha chiroyli translatsiya kutadi.
Tasvirga oladigan HD kameralarini stadionlaga ko'pro joylashtirurish kere va shart aslida.
10,12 ta kamera bo'sa sal bo'sayam futbol ko'rgande bo'lardik.
4,5 ta kamerala bilan maqsadga erishomimiza.
+3   
30 май 11:02:29
Farhod_bek1990
Mayli Qashqadaryoda hamma o'yinlar bo'lsa ham
+2   
30 май 12:11:17
Набижон Темиров
Пахтакорга осон бўлибдида яна битта проблемадан қутилишибди у хам бўлса стадионга мухлисларни жалб қилиш....,
+2   
30 май 09:47:35
Ismail Imomaliev
Sekin Professionalikni hidi kelyapti
+1   
31 май 14:13:37
Ismail Imomaliev
Raul_Gonsales_N7 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Qiyin deymanda Hali proporsionallikka
Xamma bir xil ishlasa buladi
+1   
30 май 23:56:10
Fudbol kuraylik
" Proporsionallikka " erta tugri chunki savodsiz "Bilimdonla" ishlayman degan odamniyam uzlarini "Aqlli" gaplari bilan siylab turishadi qisqa qilib aytganda tuxtamang shunday keturing yana nimayam deyman
+1   
30 май 21:06:18
ISTARA
UzBekistanTEAMFCc фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Сизга битта савол. Билет вазиятдагиси қайси бири ахмоқ? 1- касса ичкарисидаги бекитиб сотган сотувчи. 2- билетфуруш бир қанча билетларни сотволиб устига яхшигина пул қўйиб сотади. 3- бунақа вазиятга эътибор бермидиган маъсул ходим. 4- кассада олишни иложиси қолмаган вазиятга тушуб қолган харидор.
BULARNI 1- 2- 3- LARI AHMOQ
+1   
30 май 15:51:13
Haerullo
Чёта шу болани оёги ёктиде!
+1   
30 май 14:49:32
Abbos Mavlonov
Набижон Темиров фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Қайси вилоятдалигини хам ёзиб қўймабсиз,хойнахой Тошкенда бўлмаса керак.....,
E'tibor bersangiz Navoidamiz deb yozgan
+1   
30 май 12:20:28
Baxtruz_2020
Дийорбек бу туда курсатиш хук,ук,и нима булди Ким сотиб Олди айтиб юбор ука
+1   
30 май 09:56:51
<APL><MCI><DE BRUYNE>
Coca ligasi tomoshabinlarsizmi tomoshabinlar bnmi farqi yuq.Coca tomoshabinlari bn=karantindagi APL
+1   
30 май 09:55:55
Soccer
O'zbek futbolini ko'tarishiga ishonamizni Diyorni. Uni qo'llab quvvatlasak birgalikda futbolimizni rivojlantirgan bo'lamiz
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг