

Бу ҳақда лойиҳанинг янги бош директори Бернд Райхарт маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, 2024/25 йилги мавсумдан бошлагадиган янги турнир истиқболли кўринмоқда.
Бугунги кунга келиб, 12 та асосчи клубдан фақат "Реал", "Барселона" ва "Ювентус" ҳамон Суперлиганинг ишга туширилишини фаол қўллаб-қувватламоқда.
Октябрь ойи бошида лойиҳа асосчилари Европа клублари билан янги мусобақа форматини муҳокама қилишлари ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.



