UZ

Сўнгги янгиликлар

02:40А Серия. "Интер" қийин ўйинда Бергамода "Аталанта"ни минимал ҳисобда мағлуб этди ва жадвалда биринчи ўринга кўтарилиб олди  3 01:49Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди  9 23:30АПЛ. Грейнинг голи "Тоттенхэм"га Лондон дербисида ғалаба тақдим этди  0 23:12Дембеле Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди  5 22:11Дембеле, Ямал, Мбаппе, Хакими, Холанд, Педри, Доннарумма ва Кейн IFFHS’нинг 2025 йилги терма жамоасида  7 22:05А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га муҳим ўйинда ғалаба келтирди  2 21:3730 декабрь - ОЧЛ 2 қуръаси  1 20:45Артём Довбик Испанияга қайтиши мумкин  0 20:21Эрон Про лигаси. "Истиқлол" ўз уйида мағлубиятга учради, Машарипов қайдномадан ўрин олди  3 20:10БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Абдуллаев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  2 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  4 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  3 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2

Суперлига-2019. Наманган ва Бухорода минус 6, Жиззахда плюс 7... Янгиликлар

Суперлига-2019. Наманган ва Бухорода минус 6, Жиззахда плюс 7...

2019 йилги Суперлига баҳсларига аталган маълумотларни беришда давом этамиз.

Бу сафар клубларимизнинг эгаллаган ўринлари ўтган йилги мавсумга нисбатан қанчалик ўзгаргани ҳақида сўз юритамиз.

2018 йилги мавсумда бронза медалларига эга чиққан "Навбаҳор" клуби бу йил мавсумни 9-ўринда тугатди. Жамоа бир йилда 6 поғона пасайди.

Худди шундай ҳолат "Бухоро" билан ҳам содир бўлганини кўриш мумкин. Бухороликлар бир йил аввал чемпионатни 6-ўринда тугатишганди, бу йил эса 12-ўрин эгалланди.

2019 йилги Суперлигада 13-ўринда тугатган "Қизилқум" ўтган мавсум 8-ўринни эгаллаган эди. Навоийда минус 5.

Бекободнинг "Металлург" ва Қаршининг "Насаф" клублари 2018 йилда қайси поғонани эгаллашган бўлса бу йил ҳам худди ўша ўринни эгаллашди.

Жиззахнинг "Сўғдиёна" клубида энг катта ўсиш кузатилди. Бир йил аввал 12та клуб иштирок этган чемпионатда 11-ўринни эгаллаб лигада қолиш учун ўтиш ўйинида майдонга тушган "Сўғдиёна" бу мавсум 4-ўринни қўлга киритишди.

Қуйидаги жадвалда барчасини ўзингиз кўриб олишингиз мумкин:


Клуб

2018 йил

2019 йил

+/-

Локомотив

1

2

-1

Пахтакор

2

1

+1

Навбаҳор

3

9

-6

Бунёдкор

4

3

+1

Металлург

5

5

0

Бухоро

6

12

-6

Насаф

7

7

0

Қизилқум

8

13

-5

Қўқон-1912

9

11

-2

АГМК

10

8

+2

Сўғдиёна

11

4

+7

Нефтчи

12

-

-

Сурхон

-

6

-

Андижон

-

10

-

Динамо

-

14

-

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика