

"Пахтакор" академияси тарбияланувчиси саналган Руслан Розиев "Бухоро" билан учрашувда 16 ёш 218 кунлигида майдонга тушди. У Суперлигада дебютини "Пахтакор"нинг 5:0 ҳисобидаги ғалабаси билан бошлаганини эслатиб ўтамиз. Бунгача жорий мавсумда 16 ёш 300 кунлигида ўйнаган "Бунёдкор" футболчиси Жасур Жалолиддинов энг ёш дебютант бўлиб турганди.




