Суперлига: 10-турнинг бошланиш вақтлари маълум бўлди
23 апр 2018 15:38
Янгиликлар
Суперлига: 10-турнинг бошланиш вақтлари маълум бўлди
4 май кунги икки ўйин – “Бунёдкор” ва “Насаф” ҳамда “Нефтчи” – “Локомотив” жамоаларининг учрашувлари бир пайтда - 18:00да бўлиб ўтиши режалаштирилди. Сабаби, шу куни 2019 йилда бўлиб ўтадиган Осиё Кубогига қуръа ташлаш маросими Тошкент вақти билан 20:10да бошланади. “Спорт” телеканали мазкур тадбирни тўғридан-тўғри эфирга узатишни режалаштирмоқда.
Шундан келиб чиқиб, “Бунёдкор” - “Насаф” ўйини 18:00да жонли эфирга узатилади, ҳудди шу пайтда бошланадиган “Нефтчи” – “Локомотив” ўйини эса ёзиб олинган ҳолда кечки дастурларда, аниқроғи, 21:25дан бошлаб "Спорт" каналида кўрсатилади.
10-тур
4 май (жума)
18:00 “Бунёдкор” — “Насаф” (жонли)
18:00 “Нефтчи” — “Локомотив” (ёзиб олинади)
5 май (шанба)
18:30 АГМК — “Сўғдиёна”
20:30 “Қизилқум” — “Металлург”
6 май (якшанба)
18:00 “Пахтакор” — “Қўқон-1912”
20:00 “Бухоро” — “Навбаҳор”
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Фикрлар