UZ

Сўнгги янгиликлар

20:36"Бавария" "Челси" билан Нкункунинг трансфери бўйича музокараларни бошлади. Вингер мюнхенликлар сафига ўтмоқчи  0 20:11"Манчестер Юнайтед" ҳамон "Спортинг" сардори билан шартнома имзолаш ниятида  2 20:00Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  37 19:43"Тоттенхэм" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячиси учун 55 млн евро таклиф қилди  0 19:20"Ливерпуль"га керагидан ортиқ баҳо бериб юборишмаяптими? Слот жамоаси Англия чемпионлигини ҳимоя қилиши қийин бўлади  7 18:41Жаҳон футболи афсоналари келадиган футзал бўйича Ўзбекистон Суперкубоги учун чипталар бепул берилади  1 18:20ФИФА кунларида Ўзбекистон терма жамоаси қайси терма билан ўйнаши мумкин? Алишер Никимбаев версияси  8 18:03Суперлига. "Пахтакор" – "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  9 17:44Футзал бўйича Олий лига баҳсларига қачон қуръа ташланиши эълон қилинди  0 17:23Игорь Шквирин билан Суперлига таҳлили — "Бунёдкор” замонавий, “Насаф” барқарор ўйин кўрсатмоқда. Чемпионатда яққол фаворит йўқ  8 17:05Ўзбекистон ва Россия афсоналари учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  1 16:49Суперлига. 19-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", ОКМК, "Андижон" ва "Хоразм"да йўқотишлар бор  0 16:24"Ньюкасл" А Сериядан Исакка ўринбосар топди  1 15:55"Ньюкасл" Исакни жаримага тортади  0 15:32"Футбол олами". "Нефтчи" - "Насаф"ни мағлуб этди, водий дербисида "Андижон" "Навбаҳор"га ютқазди  1

Суперкубокдан олдин. "Динамо", "Олимпик" ва "Локомотив" матбуот котиблари қандай фикрда? Янгиликлар

Суперкубокдан олдин. "Динамо", "Олимпик" ва "Локомотив" матбуот котиблари қандай фикрда?

Бугун "Пахтакор" ва "Насаф" ўртасида Ўзбекистон Суперкубоги учун ўйин бўлиб ўтади.

Ушбу учрашувдан олдин Суперлига клубларида ишлаётган матбуот котибларининг фикрлари билан қизиқдик.

"Динамо" жамоаси Суперлига сўнгги икки турида Суперкубок ўйини иштирокчилари – "Пахтакор" ва "Насаф"га қарши ўйнади ва ҳар икки баҳсда ҳам 1:1 ҳисоби қайд этилди. Рўзиқул Бердиев ва Максим Шацких Суперкубокдаги тўқнашувга шу ўйинларни ҳам ўрганиб, тайёргарлик кўриши табиий. Қайд этиш лозим, "Пахтакор" "Динамо"дан ўйин тарафлама ҳам, бошқа жиҳатдан ҳам устунлик қила олмади. Дурангдан эҳтимол, амалдаги чемпион хурсанд бўлгандир. "Насаф" - "Динамо" ўйинида ҳам Бердиев шогирдлари бир киши кам қолгач, устунликни рақибга топшириб қўйишди. Шунга қарамай, Ғолиб Ғайбуллаевсиз бир киши камчиликда ҳимояда тартибли ўйин намойиш этиш эвазига дурангга эришди. Ушбу ўйинлардан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, "Насаф" Суперкубокда фаворит. Бердиев ўйиндан кейин "Пахтакор"га қарши марказий ҳимояда муаммога дуч келиши мумкинлигини айтган бўлса-да, таркиб ва захира жиҳатдан ҳам Қарши жамоаси Тошкент клубидан анча кучлидек гавдаланмоқда.

Суперкубокда "Насаф" мағлуб бўлган тақдирда, Бердиевга нисбатан саволлар ёғилиши аниқ, Шацких эса ҳозирги вазияти учун максимумига эришган бўлади. "Насаф"нинг ғалабасини эса кутилган натижадек қабул қиламан, ҳар ҳолда Рўзиқул Бердиев бош мураббий сифатида ҳали бугунгидек нисбатан кучсиз "Пахтакор"га дуч келмаган", - деди "Динамо" матбуот котиби Усмон Ибодов.



"Таркиб, захиранинг узунлиги бўйича "Насаф" устун. "Пахтакор" ҳимоясида жуда кўп хатолар кўзга ташланмоқда. Иккала жамоада ҳам йўқотишлар етарлича.

Ўртада соврин ютиш имкони бўлгани боис иккала томон ҳам эҳтиёткорликка урғу қаратиши мумкин. Фикримча, "Насаф" кўпроқ иккинчи рақам бўлиб ўйнашга интилади. "Пахтакор" эса биринчи рақам бўлиб ҳаракатланса керак.

Кеча Р.Бердиев матбуот анжуманида "Пахтакор" қай пайтда ва қай ҳолатда бўлишидан қатъи назар "Насаф"га қарши мотивация ва "настрой" топа олади", - деганда жуда тўғри фикрни айтди. Худди шу нарса "Насаф"га ҳам тааллуқли. Улар ҳам бугунги рақибга қарши исталган пайт мотивация топа олишади. Учрашувда пенальтилар серияси кўрсак керак", - деди "Олимпик" матбуот котиби Толибжон Қосимов.



"Авваллари мавсум Суперкубок учун кечадиган баҳс билан бошланиб, шундан сўнг миллий чемпионатга старт бериларди. Ўшанда Суперкубокдан баҳорий футбол нафаси уфуриб турарди. Одамлар қиш бўйи футболсиз қолиб, Суперкубок санаси яқинлашар чоғда янги очилган куртак каби стадион томон бўйи чўзишарди.

Бугунги кунга келиб, ОФК чемпионлар Лигаси тақвими ҳамда ФИФАнинг халқаро тақвими ўзгариши сабаб ПФЛ миллий чемпионатни биринчи бошлашга тўғри келди. Лекин ҳозир муҳими бу эмас, энг асосийси, битта ўйиндан иборат бу тўқнашувга жамоаларнинг ўзи қанчалик қизиқаётганида.

Ўйин олдидан имкониятларни тенг деб баҳолган бўлардим. Лекин ғолиб битта бўлади. Хўш, ким ютади? Менимча, қайси жамоада индивидуал маҳорат бобида яхши ўйинчилар кўп бўлса, шу жамоа ғалаба қозонади ва Суперкубок соҳибига айланади.

Суперкубок баҳсининг биринчи давра айни қизиган пайтга қўйилиши ҳам "Пахтакор"ни, ҳам "Насаф"ни бирмунча эҳтиёт бўлиб ўйнашга ундайди. Асосийси бу ўйинни жароҳатларсиз ўтказиб олиш. Чунки ҳар икки жамоа кўпроқ Суперлигадаги ўз ўрни борасида бош қотиряпти деган фикрдаман", - деди "Локомотив" матбуот котиби Хайрулла Холиқов.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика