"Суонси" ярим ҳимоячиси клубни бошқарадими?

Aslanov Jasurbek
21 дек 2017, 18:21
"Суонси Сити" раҳбарияти вақтинча бош мураббий вазифасини бажариб турувчи сифатида жамоа ярим ҳимоячиси Леон Бриттонни тайинлади.

35 ёшли футболчи "Кристал Пэлас"га қарши Англия Премьер-лигаси учрашувида ўйинчиларга бош мураббий сифатида кўрсатма беради.

Бриттон 2010 йилдан бери "Суонси" шарафини ҳимоя қилади. Олдинроқ, клуб Пол Клементни истеъфога чиқарган эди.

Англия Премьер-лигаси турнир жадвали ва тўпурарлари билан танишинг.

"Суонси" МЮни бир ёқлик қилишни истаётган мураббийни жамоага таклиф этмоқчи. Номзодлар орасида Славен Билич, Тони Пьюлис ва Рональд куман бор.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com