"Суонси Сити" "Атлетико" ҳужумчиси Бастон учун 18 млн. евро тўлади

Aslanov Jasurbek
11 авг 2016
"Суонси Ити" "Атлетико" ҳужумчиси Борха Гонсалес Томас билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

Футболчи ва Уэльс жамоаси ўртасидаги келишув 4 йилга мўлжалланган.

Бу харид "Суонси Сити" тарихидаги энг қиммат трансферга айланди: Жамоа футболчи учун 18 млн. евро тўлади. Борха янги жамоасида 10-рақамда ўйнайди.

Бастон сўнгги мавсумда ЛаЛигада ўтказди ва "Эйбар" сафида Испания чемпионатининг 36 та учрашувида, 18 та гол урди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com