

"Майдонда икки юқори сифатли жамоа ўйнади, томонларнинг ҳимоячилари ҳам ажойиб ўйин кўрсатди. Рақиб посбони икки марта Маркуснинг зарбасини қайтарди. Умуман олганда тенг ўйин бўлди, МЮ ҳам "Челси" ҳам ютиб кетиши мумкин эди.
ПСЖни ўтган сафар мағлуб этганимиздан кейин 12 ўйин давомида ғалаба нималигини билмагандик. Умид қиламанки, бу сафар ундай бўлмайди. Ҳар ҳолда, бугун йигитлар ёмон ўйин кўрсатмади.
Ван де Бекка ҳали жуда кўп имкон берилади. Бу ердан туриб, гапириш осон. У ҳали сиз кутганингиздан кўпроқ ўйнайди", - деди Сульшер.



