

"Харри биз билан келган. Бизнинг яна бир машғулотимиз бор. Унинг ўзини қандай ҳис қилишини кузатишимиз керак. Менимча у эртага майдонга туша олади.
Харри ҳозирда секин югуриб юрибди. Бугунги машғулотларимизда биз билан тўлиқ шуғулланади.
Футболчилар таркибни эртага билиб олишади. Кимнидир таркибдан ташқарида қолдириш мен учун жуда оғир. Бироқ финал - бир мавсумлик фаолиятнинг меваси. Хато қилиш мумкин эмас.
Сиз ғалабага тайёрланишингиз керак. Биз ҳам муваффақиятли ўйинни режалаштиряпмиз, ўз навбатида Унаи ҳам шуни истамоқда. Биз барчасига тайёрмиз. Финалда барча нарса бўлиши мумкин. Бунга ҳам тайёр туриш керак", - деди Сульшер.



