UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  1 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  13 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Сульшер: “Бизга АПЛ бош совринига асосий даъвогар сифатида қараш керакмас” Янгиликлар

Сульшер: “Бизга АПЛ бош совринига асосий даъвогар сифатида қараш керакмас”

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер АПЛ 23-тури доирасида “Эвертон”га (3:3) қарши баҳсдан кейин ўз мулоҳазаларини баён этди.

“Иккинчи бўлимда биз яхши ўйин кўрсатдик. Аммо дарвозамизга йўлланган учта аниқ зарбанинг ҳаммаси голга айланди. Бундай албатта ёқимсиз ҳолат. Рақибнинг иккита жавоб голига яхши муносабат билдирик, аммо қўшиб берилган тўрт дақиқа якунида тўпни бурчакка яқин жойда сақлаб, ўйинни якунлашимиз керак эди. Ўтказиб юборилган голда ҳеч кимни айбламоқчи эмасман. Аммо барчамиз бир нарсани яхши тушуниб турибмиз. Биз ҳар бир имкониятдан бугунгиданда яхшироқ фойдалана олишимиз мумкин. Тўртинчи голни киритишимиз лозим эди.

Хамес ва Ришарлисон бизга етарлича муаммолар туғдиришди, ажойиб иккита гол киритишимизга қарамай биринчи бўлимдан кейин 2:0 ҳисобида олдинга боришимиз адолатли ҳисоб эмасди.

Ҳужум чизиғимиз рақиб дарвозаси олдида яхши ҳаракат қилди. 3:3 ҳисоби ҳар иккала жамоа ҳужумда самарали ўйнай олганини кўрсатиб турибди. Мазкур баҳс МЮ мухлисларидан ташқари кўплаб инсонларга маъқул тушган бўлиши аниқ.

Натижа кайфиятни белгилайди. Биз стадионни тушкун кайфият ва бир очко билан тарк этдик”, деди мураббийи Sky Sports каналига берган интервьюси чоғида.

Сульшер шогирдлари АПЛ турнир жадвалида 23 турдан кейин 45 очко тўплаб, иккинчи поғонада бораётан бўлса, "Эвертон" 37 очко билан олтинчи поғонани банд этган. Анчелотти жамоаси ҳисобида иккита захира ўйини ҳам мавжуд.

Рейтинг: -11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика