UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Максим Шацких: "Рақибни ўрганиб чиқдик. Фикримча, "Ал Ҳалдия" Қатар клубидан кучлироқ"  3 18:42Артета Гёкереш "Арсенал" учун фойдали эканлиги ҳақида гапирди  0 18:14Абрамович Туркия клубининг акция пакетларини сотиб олмоқчи  3 17:47"Нефтчи" – ОКМК ўйинидаги вазият четлатишга хосмиди? Суперлиганинг 25-туридаги ҳакамлик таҳлили  5 17:27Алаба яна жароҳат олди  1 16:59Эшитдик-да! Аёллар ва футзал жамоаси энди Суперлига клублари учун мажбурий бўлмайди  4 16:39ОФК вакиллари Миллий футбол маркази билан танишди  0 16:19"Футбол олами". Бутсанинг таги билан бутсага тепишга қизил карточка берилмайди. Оёқни синдириш учун сал юқорига тепиш лозим...  10 16:03Расман: "Бавария" Компани билан ҳамкорлик қилишда давом этади  0 15:34"Андижон" "Ал Ҳалдия"га қарши қандай рангдаги либосларда ўйнаши маълум  3 15:13"Олтин тўп" соҳиби жароҳатидан фориғ бўлди  1 14:45Стадионни ларзага солган ўша Алибобо Раҳматуллаев ҳозир қаерда?  2 14:22Артета "Арсенал" АПЛда фаворит сифатида кўрилишини истамайди  3 13:54"Ноттингем Форест" янги бош мураббийи номини эълон қилди  1 13:30Лотар Маттеус: "Дунёда Ҳарри Кейндан яхшироқ ҳужумчини кўрмаяпман"  3

Суҳроб Иззатов: "Бир метрдан очиқ дарвозага ҳам тўп кирмаяпти" Янгиликлар

Суҳроб Иззатов: "Бир метрдан очиқ дарвозага ҳам тўп кирмаяпти"

"Сўғдиёна" футболчиси Суҳроб Иззатов Суперлиганинг 14-тури доирасида "Бунёдкор" майдонидаги мағлубиятдан кейин фикрларини билдирди.

- Ўйин биз истагандек бошлади ва режа қилгандек бўлди. Биз ўз яратган вазиятларимиздан фойдалана олмадик. Шунда футболдаги олтин қоида ишлади: сен урмасанг, сенга уришади. Рақиблар ўз вазиятларидан фойдаланиб кетишди, уларни табриклаймиз.

- "Сўғдиёна" сўнгги пайтларда кўп мағлуб бўлмоқда. Мағлубиятлар сабабли жамоа тушкунликка тушиб қолган ва бу бугун ўз таъсирини ўтказгандек кўринди.

- Менимча ундай нарсалар йўқ. Бизда ўз олдимизга қўйилган йўл ва мақсадимиз бор. Бу йўлда қийинчиликлар бўлади. Бугун кўп вазиятлар бўлди, кирмаса кирмас экан. Бир метрдан очиқ дарвозага ҳам тўп кирмаяпти. Бизда тушкунлик йўқ, ишлашда давом этяпмиз. Бу футбол, биз охиригача курашамиз. 

- Ўзбекистон кубогини кўплаб кучли жамоалар тарк этди. Бу омил "Сўғдиёна"нинг кубокни олиши учун устунлигини оширадими?

- Ҳаммасини вақт кўрсатади. Айтганингиздек, кўплаб кучли жамоалар турнирни тарк этди. Бизда кубок ва чемпионатда йўлимиз бор. Фақатгина олдинга ҳаракатланамиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика