UZ

Сўнгги янгиликлар

13:25Рэшфорд "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  0 12:58"Манчестер Юнайтед" хавбеки Италия чемпиони сафига ўтишга қизиқиб қолди  0 12:32ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади  18 12:06Англиянинг 5 карра чемпиони, "Манчестер Сити" собиқ сардори фаолиятини тугатганини эълон қилди  1 11:32Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бугундан навбатдаги йиғинга киришади  0 10:45"Манчестер Сити" ҳимоячиси қишда жамоани тарк этмоқчи  1 10:17Ямал бу мавсумдаги мақсадлари ҳақида фикр билдирди  4 09:48Англия термасининг собиқ футболчиси ЖЧ учун Саудия Арабистонидан кетишни истамоқда  1 09:22"Манчестер Сити" етакчиларидан бирига янги шартнома таклиф қилади  0 08:56"Барселона" президенти Мессининг қайтиши ҳақида фикр билдирди  20 08:31Чемпионшип вакили 3 миллиард евролик стадион қуради  4 07:59Суперлига. Бугун бизни учта учрашув кутиб турибди  9 07:45Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф" 1:0  0 07:29"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига қўшимча чипталар сотувга чиқарилади  25 00:57"Арсенал"га МЮ тарбияланувчиси керак  0

"Суғур куни". Ўзбекистон терма жамоаларининг Мексика билан аввалги тўқнашувлари қандай якунланган? Янгиликлар

"Суғур куни". Ўзбекистон терма жамоаларининг Мексика билан аввалги тўқнашувлари қандай якунланган?

Ўзбекистон терма жамоаси эртага тонг саҳарда ўзи учун тарихидаги навбатдаги янги рақиб Мексика билан тўқнаш келади.

Ўтган сафар АҚШ билан ўйинлар кам бўлганини, фақат бир маротаба майдонда кўришишганимизни таъкидлаган эдик. Мексика билан эса 32 йиллик тарихимиз давомида турли ёшда фақат 2 бор тўқнаш келганмиз. У ҳам бўлса яқин тарихда. 

Жамолиддин Раҳматуллаев бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ўтган йилнинг сентябрь ойида "Syrenka Cup 2022" мусобақасида мексикалик тенгқурларига мағлубиятга учраган (0:2).

"Syrenka Cup 2022". 

Мексика U-16 - Ўзбекистон U-16 2:0

Ўзбекистон: Асилбек Нумонов, Беҳруз Жуматов, Азизбек Тўлқинбеков, Озодбек Ўктамов, Лазизбек Мирзаев, Зикриллохон Мухторов, Шодиёр Шодибоев, Данил Нугманов, Шерзодбек Абдулбориев, Қувончбек Абраев, Дилшод Абдуллаев

Захира: Азамат Сулаймонов, Озодбек Сотволдиев, Беҳруз Шукуруллаев, Амирбек Саидов, Абдулҳамид Турғунбоев, Аминбек Ёқубов, Оллоберган Каримов, Николас Акопов

2016 йил Ўзбекистон олимпия терма жамоасини қабул қилиб олган Жасур Абдураимов ўзининг илк йиғинида Мексика билан куч синашган, унда ҳам 0:2 ҳисоби қайд этилган. 

Ўзбекистон U-22 – Мексика U-22 - 0:2

Ўзбекистон U-22: Дилшод Ҳамроев, Рустамжон Ашурматов, Абдужамол Исроилов, Хуршид Ғиёсов, Аббос Отахонов, Достон Турсунов, Акром Комилов, Достон Ибрагимов, Жасурбек Яхшибоев, Достонбек Ҳамдамов, Забиҳилло Ўринбоев.


2013 йил Дилшод Нуралиев устозлик қилган U-17 терма жамоамиз БААдаги мундиалга тайёргарлик доирасида Испаниянинг Марбелья шаҳрида старт олган халқаро турнирда Мексика ўсмирлар терма жамоасига қарши майдонга тушнган ва 0:2 ҳисобида енгилган. 


Навбатдаги ўйин қандай натижа билан якунланади?

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика