"Марсель" клуби посбони Стив Манданда ёзда "Рома"га кўчиб ўтиши мумкин.
Агар клублар посбоннинг трансфер нархи борасида келишувга эришишса Манданда Рим клубига ўтади, деб хабар бермоқда Football Italia. "Рома" устози Руди Гарсия Морган Де Санктисга ўринбосар қидирмоқда.