

"Челси"нинг қанот ҳужумчиси Раҳим Стерлинг ўзининг болалар футбол академиясида пуллик машғулотлар ўтказаяпти.
31 ёшли қанот ҳужумчиси Лондон клуби билан 2027 йилгача шартномага эга, бироқ у жамоа учун ўйнамаяпти ва асосий таркибдан алоҳида машқ қилмоқда. У сўнгги марта 2025 йил 25 май куни "Арсенал"да ижарада бўлганида АПЛ ўйинида майдонга тушган эди.
Маълум қилинишича, Стерлинг баъзан RS7 академиясида болалар учун машғулотлар ўтказади. Машғулот нархи 5-8 ва 9-12 ёш гуруҳлари учун соатига 25 фунтдан 35 фунтгача.
Футбол мактаби "болаларни ривожланиш, интизом ва ўсишга ўргатиш" ҳамда "профессионал футболчилар каби машқ қилиш"ни ўргатиши билан реклама қилинмоқда.
Таъкидлаш жоизки, Стерлинг Англия премьер-лигасининг энг юқори маош олувчи футболчиларидан бири ҳисобланади.



