Статистика: "Локомотив" нега "Пахтакор"га ютқазди?

Nadirkhuja Yuldashev
16 сен 2015
Ҳар доим ҳам жамоа сафида 22 нафар яхши савиядаги футболчи бўлиши ҳам муваффақиятга етакламайди.

Статистика бўйича "Пахтакор"да олий лига ўйинларида майдонга тушиш бўйича еттинчи ўринида турган Александр Мерзляков (жароҳат туфайли 2та учрашувда алмаштирилган) ҳисобида Ўзбекистон чемпионати - 2015да 1732 дақиқа бор.

"Локомотив"да энг кўп ўйнаган футболчи бу Санжар Шоаҳмедов бўлиб, унинг ҳисобидаги дақиқалар 1696га тенг.

Футболда ўйин амалиётисиз ғалаба қозониш қийин. "Локо"даги еттинчи ўйинчи бу Лутфилло Тўраев. У ҳозирча 1274 дақиқа ўйнади. "Локомотив"нинг муаммоси жиддийроқ, яъни ҳаддан ташқари футболчиларни кўплиги, асосий таркибни йўқлигига олиб келяпти. Нима учун клуб биринчи даврада ғалаба қозонди? Боиси биринчи даврада чемпионат энди бошланган ва икки жамоанинг ўйинчиларидаги ўйин амалиёти ўртасидаги фарқ бу даражада катта эмас эди.

Тўлиқ статистикани эртага эътиборингизга тақдим этамиз.



Nadirkhuja YuldashevМуаллиф
Манба: championat.asia