UZ

Сўнгги янгиликлар

23:54Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 23:37"Пахтакор" 7 ўйин деганда Суперлигада "Насаф"ни мағлуб этди  2 23:13Дуайт Йорк "Юнайтед"да Шешконинг ўрнига кимни ўйнатиш кераклигини айтди  0 22:50Каррагер "Ливерпуль" ҳақида: "Мавсумни тўлақонли пароканда қилиш учун марказий ҳимоячи жароҳат олса бўлгани"  0 22:16Жорди Альба: "Ямал ва Мессини солиштириш нотўғри"  0 21:54Камолиддин Тожиев: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"  2 21:39Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?  32 21:21Аденис Шала: "Пахтакор"дан яхшироқ ўйнадик"  5 20:59Игорь Сергеев: "Мавсумни муносиб якунлаш керак"  3 20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  14 20:19Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди  169 20:05Суперлига. "Сурхон" – ОКМК 0:0  0 19:47Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин  1 19:18Миржалол Қосимов жамоасининг ушбу мавсумдаги ўйинларига неча баҳо қўйди?  4 19:05Февзи Давлетов: "Бу каби баҳсларда кўп ҳам вазиятлар яратилмайди"  0

Сречко Катанец: "Хитойга қарши ўйин оддий ўртоқлик учрашуви ҳисобланади, натижа ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас" Янгиликлар

Сречко Катанец: "Хитойга қарши ўйин оддий ўртоқлик учрашуви ҳисобланади, натижа ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ва футболчи Отабек Шукуров Хитойга қарши ўтказиладиган ўйин олдидан матбуот анжуманида қатнашишди.

- Ўйин ҳақида

Сречко Катанец: - Жамоамиз ўйинга тайёр. Барча футболчиларимиз ўйинга тайёр. Жароҳат ёки бош муаммолар йўқ. Шундай экан, ўйинга тайёрмиз дея оламан.

Эртага биз учун энг муҳими футболчиларимизнинг жароҳат олмаслиги. Бундай майдон жуда хавфли ҳисобланади. Бу оддий ўртоқлик учрашуви, натижа ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Шу сабаб ҳам биз бошқача услубда ўйнашимиз мумкин. Кўп футболчиларга имкон бериш, ҳар хил тактикаларни синаб кўриш эҳтимолимиз бор. Энг асосийси футболчиларимизнинг ҳамжиҳатлигини таъминлаш ва кейинги муҳим ўйинларга тайёр ҳолда етиб келиш.

Отабек Шукуров: - Биз футболчилар ўйинга тайёрмиз. Тўғри, бу ўртоқлик ўйин, аммо бу биз учун жуда муҳим ўйин. Терма жамоанинг ҳар бир ўйини муҳим ҳисобланади. Мухлисларимиз биздан фақат ғалаба кутишади. Футболчиларда ҳам кайфият аъло, ўйинга тайёрмиз.

- Хитойга қарши ўтказилган 2019 йилги учрашув ҳақидаги фикрларингиз...

- 2019 йилги Хитойга қарши ўйин ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмасман, хатто у даврда термани ким бошқарганидан ҳам хабарим йўқ, бу умуман аҳамиятсиз нарса. Энг асосийси, бугунги тайёргарлигимиз. Хитой терма жамоаси ҳақида ҳам ҳеч нарса дея олмайман. Энг муҳими саралаш ўйинларига яхши кайфиятда этиб келишимиз керак.

- 2026 йилги Жаҳон чемпионатига йўлланмаларнинг оширилгани Ўзбекистон терма жамоасига ҳам фойдага ишлайдими?

-  Албатта, барча терма жамоа учун ҳам кўпроқ имконият беради. Бироқ, саралаш босқичи қандай ўтишини олдиндан айтиб бўлмайди. Кимгадир осон, кимгадир қийин бўлиши мумкин. Буни вақт кўрсатади. Лекин, таъкидлаганимдек, барча терма жамоаларнинг имкониятлари юқорироқ бўлади.

- Терма жамоа сардори Элдор Шомуродов нега ушбу йиғинларга келмади?

- Элдорга шунчаки дам беришга қарор қилдим. Бошқа ҳеч қандай сабаб йўқ.

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика