

Ивуарлик 30 ёшли ҳужумчининг агентлари футболчига янги иш жойи излаш билан банд. Лиссабонликлар 2 миллион евро эвазига Думбияни қўйиб юборишга тайёрлар.
Ҳозирда “Спортинг”га иккита аниқ таклиф келиб тушган. Испаниянинг “Жирона” клуби Сейду учун 1,5 миллион евро таклиф қилган. Саудия Арабистонининг номи ошкор қилинмаган жамоаси эса футболчини ижарага олмоқчи.



