"Спорт" ТВ Суперлиганинг 1-тур шарҳловчиларини маълум қилди

Xayrulla Xoliqov
24 фев 2018
Хабарингиз бор, 1 март куни Суперлига ўйинларининг 1-тур баҳсларига старт берилади.

1-турдан ўрин олган барча олтита беллашув "Спорт" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилиши кутилмоқда. Бўлиб ўтадиган ўйинларни жойлардан шарҳлаб борадиган шарҳловчилар номи маълум бўлди. Унга кўра, тур ўйинларини қуйидагилар шарҳлаб боришади.

1 март (пайшанба)
18:00. «Қизилқум» – «Локомотив» LIVE
Шарҳловчи: Фаррух Расулов

20:00. «Нефтчи» – «Насаф» LIVE
Шарҳловчи: Мурод Ризаев

2 март (жума)
18:00. «Металлург» – «Навбаҳор» 
LIVE
Шарҳловчи: Дилшодбек Тўхтабеков

20:00. «Пахтакор» – «Сўғдиёна» LIVE
Шарҳловчи: Хайрулла Ҳамидов

3 март (шанба)
17:30. «Бухоро» – «Қўқон-1912» 
LIVE
Шарҳловчи: Фаррух Расулов

20:00. «Бунёдкор» – АГМК LIVE
Шарҳловчи: Зафар Қосимов


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia