

Олинган маълумотларга кўра, СПОРТ телеканали қуръа ташлаш маросимини тўғридан-тўғри намойиш этади. Осиё чемпионлар лигасига қуръа ташлаш жараёни Тошкент вақти билан соат 13:00да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондан ОЧЛ-2016да тўртта клуб иштирок этади. "Пахтакор", "Локомотив" ва "Насаф" клублари гуруҳ босқичида, "Бунёдкор" эса плей-оффда қатнашади.



