

“Қизил-оқ”лар илк марта ушбу совринни ўз музейларига олиб кетадиган бўлишди.
Илгари “Спартак” уч марта Суперкубок баҳсида ЦСКА (2004,2006,2007)га имкониятни бой берганди.
“Спартак” устози Массимо Каррера эса жамоаси билан ушбу мавсумда иккинчи совринни қўлга киритди. Илгарироқ 53 ёшли италиялик мутахассис “Спартак”ни Россия чемпионлиги шоҳсупасига етаклаган эди.
Эслатиб ўтамиз, Каррера 2016 йилдан буён “Спартак”ни бошқариб келмоқда.




