UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  34 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  2 00:22АПЛ. "Ливерпуль" – "Сандерленд", ​"Лидс Юнайтед" – "Челси". Таркиблар аниқ  0 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  4 23:43АПЛ. "Арсенал" – "Брентфорд". Таркиблар аниқ!  0 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  4 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  3 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0 20:45"Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирилганда телевизорни ўчириб қўяман" – Аморим ўзига қаратилган танқидлар ҳақида  1 20:24U-21 биринчилигида мавсум якунланди + ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ  10 19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  23 19:15Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди  5

“Спартак” - очиқ биринчилик ғолиби Янгиликлар

“Спартак” - очиқ биринчилик ғолиби

Теглар :  Хоразм вилояти
Мамлакатимизда аҳолининг турли қатлами, хусусан, ёшларни оммавий спорт турларига кенг жалб қилиш, уларни жисмонан ва маънан баркамол руҳда вояга етишини таъминлаш мақсадида изчил ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бу борада дастуриламал вазифасини ўтаётир.
Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Хоразм вилоят бўлими бошқаруви ҳамда Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамкорлигида футбол бўйича ўтказилган очиқ биринчилик ҳам ана шу эзгу ишлар самарасидир.

Бинобарин, 2021 йил – “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”га бағишлаб Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуаси ва 1-сон футбол маҳорати мактаби стадионида уюштирилган мазкур мусобақада Хоразм ва Бухоро вилоятларининг 2007 - 2008 йилларда туғилган ёш “чарм тўп” ўйини усталаридан ташкил топган 14 та жамоа баҳс юритди.

Учинчи ўрин учун бўлиб ўтган ўйинда Урганч шаҳрининг “Динамо” ва Гурлан туманининг “Гурлан-24” жамоалари ўзаро куч синашди. Бу учрашувда вилоят марказининг ёш футболчилари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Финал беллашувида “Гурлан” (Гурлан тумани) ва Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабининг “Спартак” жамоалари майдонга тушишди. Қизиқарли лаҳзаларга бой кечган ушбу ўйинда спорт мактаби тарбияланувчилари 4:2 ҳисобида зафар қучиб, очиқ биринчилик ғолибига айланишди.

Мусобақанинг ёпилиш маросимида ғолиб ва совриндор жамоаларнинг футболчилари, шунингдек, энг яхши ўйинчилар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирландилар. 




Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Урганч шаҳридан.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика