

Баҳснинг асосий вақтида 2:2 ҳисоби қайд этилди. "Спартак" экстра таймда гол уриб, кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қилди.
Муросасиз кечган учрашувдан сўнг ҳиссиётларини "жиловлаб" турган ЦСКА устози Виктор Гончаренко рақиб мураббийининг қўлини сиқиб қўйишни истамади. Бироқ "Спартак" бош мураббийи буни ўз услубида амалга ошириб, рақибнинг жиғига тегишга эришди.



