Спаллетти: «Италиянинг «Евро»дан чиқиб кетиши одамлар гапираётгандек жуда ваҳимали ҳолат эмас»
Khoja
30 июн 2024
Италия терма жамоаси устози Лучано Спаллетти Швейцариядан учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Италиянинг «Евро»дан чиқиб кетиши одамлар гапираётгандек жуда ваҳимали ҳолат эмас. Биз қийин гуруҳдан ўтдик. Биз индивидуал кучли жамоани кўрмадик, бироқ биз ушбу мусобақадан етарли даражада тажриба тўпладик», — деди Спаллетти.