

"Daily Mail" нашри хабарига кўра, футболчига лондоннинг "Арсенал" клуби даъвогарлик қилмоқда. "Тўпчилар" раҳбарияти Солернинг трансфери учун 40 миллион евродан воз кечишга тайёр.

Маълумот учун, жорий мавсум 18 учрашувда майдонга тушган хавбек 2 бор рақиблари дарвозасига йўл топган.



