“Соғлом авлод” стадионида тайёргарлик авжида

Narzulla Saydullayev
10 мар 2020
15 март кун Андижон шаҳрида 2020 йилги Ўзбекистон Суперлигасининг илк расмий учрашуви бўлиб ўтади.

Шу куни мухлислар водий дербисига гувоҳ бўлади. “Бургутлар”нинг уй стадиони бўлмиш “Соғлом авлод” ўйингоҳида бир неча кундан буён тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Трибуналар косметика таъмирдан чиқарилиб бўлинди. Майдон усталари эса 15 март куни жамоаларининг сифатли майдонда ўйнаши учун астойдил енг шимариб ишламоқда.




Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia