"Сўғдиёна" ёрдамчи мураббийи: "Иккита четлатишдан сўнг ҳам ғалабани сақлаб қолишгани учун йигитларга раҳмат айтаман"

Alisher
17 июн 2024
Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Насаф" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар ёрдамчи мураббийи Раде Петрович ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биринчи навбатда "Насаф"ни Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритгани билан жамоамиз номидан табриклайман. Оғир ўйин ўтказдик. Курашларга бой учрашув бўлди. Йигитлар ғалаба учун охиригача курашишди. Иккинчи бўлимда 2 та четлатишга дуч келдик. 9 киши бўлиб ҳам ғалабани ушлаб қолишгани учун йигитларга раҳмат айтаман" - дейди жиззахликлар мураббийи.


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia