"Сўғдиёна" янги футболчиларини таништирди

Sherzod Nurmatov
13 мар 2021, 20:30
Хабарингиз бор, "Сўғдиёна" барча жамолар каби қишки трансфердан унумли фойдаланиш мақсадида ўз таркибини янги футболчилар билан кучайтириб олди.

Бугун ушбу футболчилар оммага таништирилди.  

Эргаш Исмоилов - АГМК жамоасидан жалб қилинган футболчи жамоа шарафини 28-рақамли спорт формасида қўриқлайди.

Арсланмират Аманов - Туркманистонлик легионер АГМК жамоасидан жалб қилинди. Унга 7-рақамли либос топширилди.

Ислом Бойсариев - Жамоага "Шўртан" жамоасидан жалб қилинди. Исломга 22-рақам спорт формаси топширилди.

Лука Чермел - Сербиядан жалб қилинган легионер футболчи. Лукага 31-рақамли спорт формаси топширилди.

Асил Бегимқулов - "Хоразм" футбол клубидан жалб этилган футболчи 63-рақамда тўп тепади.

"Сўғдиёна" футбол клуби матбуот хизмати


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia